Украина фермерлари ва крафт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар истеъмол трендларини доимий кузатиб боришмоқда. Соғлом турмуш тарзи озиқ-овқат бозорининг ҳаракатлантирувчи омилларидан биридир. Хусусан, соғлом ширинликларга талаб ортиб бормоқда. Яқинда бозорда янги маҳсулот пайдо бўлди – шакарсиз ширин узум пастиласи. Хўраки узум етиштиришга ихтисослашган ВIНС компаниясининг директори Татьяна Шмаглюченко (Одесса вилояти) ўғли учун фойдали ширинликлар топишга ҳаракат қилар экан, дўконлардан 100% табиий ва етарлича мазали маҳсулотни ҳеч топа олмади. Шу сабабли, узумзорлар эгаси бундай маҳсулотни ўзи яратишга қарор қилди. Ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Энди Татьяна нафақат оиласи, балки сотиш учун ҳам ширинликлар тайёрламоқда, деб хабар берди SEEDS.
“Бу йилги кашфиёт мен учун узум пастиласи бўлди. Бу таваккал ва экспромт эди. Ўғлим юпқа пастилаларни ёқтирмайди, менга эса ҳамма дўконларда мавжудлари ёқмайди. Баъзан уйдаги «музокара»лар «ширин валюта» талаб қилади ва мактабга, албатта, бирор ширин егулик олиб кетилиши керак. Хўш, нега бу узум бўлмасин? Майиз мазали, албатта, лекин ноқулай. Биз истаган ширинлик шундай бўлиши керакки, уни очиб ейиш қулай бўлсин, ҳажми катта бўлмасин. Биз қалин пастила тайёрлашга қарор қилдик – ғайриоддий, хушбўй, ширин. Мен, одатда, узумнинг «Юпитер» навини пўстлоғисиз истеъмол қиламан, жуда қалин туюлади, гарчи, унда витамин, антиоксидант ва антоцианларнинг кўп қисми мавжуд бўлса-да. Хуллас, қалин пастиламизда уни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик ва у ҳатто таъмни бойитди», дейди Татьяна Шмаглюченко.
Фермер Украина боғдорчилик бизнесини ривожлантириш лойиҳаси (UHBDP) кўмаги билан узумни қайта ишлаш учун ускуналар, хусусан, инфрақизил қуритгич олди. Энди Татьяна оқ ва қора майиз, шунингдек, пастила ишлаб чиқаради. Татьяна ўзининг крафт маҳсулотларини Интернет орқали сотмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!