Бош саҳифаЯнгиликларСердаромад резавор: жаҳон бозоридаги энг харидоргир маҳсулот ҳақида батафсил маълумот
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Сердаромад резавор: жаҳон бозоридаги энг харидоргир маҳсулот ҳақида батафсил маълумот

Мева-сабзавот бозорида кўплаб истиқболли йўналиш ва нишалар мавжуд. Агар  маҳсулот етиштириш ҳамда маркетинг жараёни тўғри йўлга қўйилса, тезда даромад олишга эришиш мумкин. Хўш, бунинг учун қайси экинни танлаш керак? Бугунги кунда Ўзбекистон учун энг жозибали йўналишлардан бири – бу голубика. Умуман олганда, жаҳон резавор бозори 20 йилдан зиёд вақт давомида ўсиб бормоқда, Ўзбекистонда эса резаворлар ҳали-ҳануз оз ҳажмда етиштирилади, шунинг учун ниша тўлиқ қамраб олинмаганлигича қолмоқда.

Қандай қилиб ўзбек фермерлари “имкониятлар дарчаси”ни очиб, голубика етиштиришдан миллионлаб даромад олишлари мумкинлиги ҳақида Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) президенти Тарас БаштанникЎзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши инвестицион нишалар” деб номланган Миллий онлайн конференцияда сўзлаб берди.

Голубика бозори ҳақида нималарни билиш муҳим?

21 йил давомида (2000 йилдан 2021 йилга қадар) жаҳон сархил голубика бозорининг ўртача йиллик ўсиши 6,15 фоизни ташкил этди. Талаб ва таклиф бўйича у жаҳондаги энг тез ўсиб бораётган резавор ҳисобланади. Ва ушбу тренд ҳали узоқ вақт давом этади. Биргина АҚШ ва Ғарбий Европада голубикага нисбатан тобора ўсиб бораётган талабни қондириш учун халқаро миқёсда маҳсулот етиштиришни уч баробар ошириш керак”, дейди Тарас Баштанник.

«Жаҳон голубика бозорининг асосий хусусияти – мавсумий сегментациядир. Эҳтиёжларнинг ҳар бир “дарча”си йил давомида алоҳида жаҳон минтақасини қамраб олади. Яъни, июлдан сентябргача бўлган мавсум ҳақида гапирадиган бўлсак, Европада талаб маҳаллий маҳсулот етиштириш ҳисобига қондирилади. Агар октябрь-январь даври ҳақида сўз борадиган бўлса, унда эҳтиёжни Жанубий Америка қондиради. Февраль, март, апрель ойларида эса голубика Шимолий Африкадан етказиб берилади. Ҳар бир «дарча»ни тушуниш муҳимдир, чунки улар нарх, рақобат ва логистика жиҳатидан фарқ қилади. Шундай қилиб, савдо-сотиқ бозорларининг яқин масофада эканлиги сархил маҳсулотлар учун жуда муҳимдир«, дейди мутахассис.

Ўзбекистон голубика етиштириш бўйича бугунги кунда жуда ҳам қулай манзилдир.

Ўзбекистонда голубика ҳосилини очиқ далада йиғиш даври апрель ойининг ўрталаридан июнь ойи бошига қадар давом этади. Бу савдо бозорлари учун етарлича рақобатбардош «дарча»дир. Ушбу даврда бозорнинг асосий иштирокчилари – Марокаш, Испания, Португалия, қисман Грузия бўлади. Ундан кейинги йиғим-терим саналари Европа (Испания, Польша, Сербия) ва Грузиядаги асосий фермерлар билан рақобатга олиб келади. Қайд этилган «дарча»да энг қизиқарли бўлиб кўринадиган бозорлар – Хитой, БАА, Саудия Арабистонидир. Евроиттифоқ бозори логистика ва рақобат нуқтаи назаридан қизиқарли бўлмайди”, дея қайд этди Тарас Баштанник.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон мева-сабзавот бозоридаги ўсиш тўлқинини «қўлга киритиш» ва инвестицион имкониятларни бой бермаслик учун нима қилиш керак? (I қисм, видео)

Голубика етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Агар голубика етиштириш ва уни парваришлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, ушбу экин енгил, дренажланган ва “нордон” (pH кўрсаткичи 7 дан паст) тупроқни афзал кўришини инобатга олиш керак.

«Агар бунинг имкони бўлмаса, сунъий субстрат (тепаликдаги кислотали торф ва игнабаргли дарахт ёғочи қириндиси) қўлланади. Бу плантацияларни барпо этиш харажатларини сезиларли даражада оширади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ушбу харажатларни баҳолаш ва ҳисоблаш жуда муҳимдир. Ғоя сифатида голубикани пластик қоплар (кам ҳажмли экин деб аталади)да ва пластик туннелларда етиштиришни айтиш мумкин. Бу  тупроқнинг сифати ва хусусиятларини инобатга олиш заруратисиз ҳосилни одатдагидан 2 ҳафта аввал йиғиб олиш (пластик туннеллардан фойдаланганда) имконини беради. Бироқ, бунга катта сармоя тикиш керак«, дейди УМСА президенти.

Йиғим-теримдан кейин голубикага ишлов бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, транспортировкадан аввал резаворни имкон қадар тезроқ совутиш керак. Бу уни сақлаш муддатини узайтиради.

Бундан ташқари, агар сиз голубика экспортини режалаштирган бўлсангиз, халқаро сертификатга эга бўлишингиз керак. GLOBAL G.A.P асосий сертификат ҳисобланади. Бундан ташқари, қўшимча сертификатлар ҳам мавжуд: BRC, SEDEX, SMETА, GRASP ва бошқалар.

ФАО, ЕТТБ ва EastFruit ҳамкорлигида 2022 йилнинг 1 июнь санасида ўтказилган “Ўзбекистон мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестицион нишалар” деб номланган Миллий онлайн конференциянинг видеоёзуви:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин