Бош саҳифаЯнгиликларРоссиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар

Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда

Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда

Липецк вилоятида резавор экинлар етиштириш даражаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Усмон туманидаги “Ягодные поля” МЧЖ (2016 йилда ташкил этилган) “15-октябрь номидаги Aгрофирма» ЁAЖ билан бирга минтақадаги энг йирик қулупнай ва малина етиштирувчи саналади.

Компания фаол ривожланишда давом этмоқда. Бундан бир йил олдин 13 гектар ерда илк бор томчилатиб суғориладиган олча боғи барпо этилган эди. Икки ҳафта аввал яна 22 гектар ерга олча экиш ишлари якунланди. Энди эса қулупнай плантациялари барпо этилмоқда. Бу йил 25 гектар майдонга асос солинади. Малина майдонида ҳам парвариш ишлари якунланмоқда. Ҳаммаси бўлиб компания 130 гектар ерда резавор ва олча етиштиряпти.

Йиғилган ҳосилнинг катта қисмини қайта ишлаш ва далалар ёнида жойлашган “Фрагария” МЧЖда шок усули билан музлатиш режалаштирилган.

“Усмон туманида “Ягодные поля” ва “Фрагария” МЧЖ  мева-резавор кластерини ташкил этади, деб ёзади Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Маълумотларга кўра, меваларни қайта ишлаш ва музлатиш қуввати 8 минг тоннагача етадиган “Фрагария” МЧЖнинг резавор ва меваларни шок усулида музлатиш корхонаси 2017 йили ишга тушган.

Бундан ташқари, “Ягодные поля” МЧЖ ҳосилининг бир қисми вилоятнинг ўзи ва қўшни ҳудудларда сархил ҳолатда сотилади.

Шунингдек ўқинг: Россия Федерациясининг Липецк вилоятида йил бошидан бери иссиқхона  сабзавотлари ҳосили 28 фоиз ошди

2017 йилга қадар Липецк вилоятида резавор ишлаб чиқариш ҳажми унчалик катта бўлмаган. Вилоятда йилига 200-250 тоннагача ҳосил олинган. “Фрагария” лойиҳаси ишга туширилиши билан эса резавор етиштириш йилига 30-40 фоиз ошди. Хусусан, 2020 йил охирида вилоят бўйича 1 минг тонна ҳосил кўтарилди. Келгуси йилларда резавор етиштиришни 3-3,5 минг тоннага етказиш ва ассортиментни кенгайтириш режа қилинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин