Бош саҳифаЯнгиликларРоссиянинг фастфуд ресторанлари картошка-фрини менюдан олиб ташлади
Янгиликлар

Россиянинг фастфуд ресторанлари картошка-фрини менюдан олиб ташлади

Россиянинг «Вкусно и точка» тармоғи ресторанларининг бир қисми картошка-фрини менюдан олиб ташлади. Фаст-фуд тармоғи буни «кам ҳосилли йил» омили билан изоҳлади.

Россиядаги «Макдоналдс» ўрнини эгаллаган “Вкусно и точка” тармоғининг баъзи ресторанларида картошка- фри бўлмайди, деб хабар берди компания матбуот хизмати РБКга. Тармоқнинг баъзи филиаллари менюдан «картофель по-деревенски» таомини ҳам олиб ташлайди.

«Бу 2021 йилнинг Россияда ҳосилсиз йил бўлгани билан боғлиқ. Чунки, тармоқ корхоналари картошка-фри тайёрлашда қўллайдиган навлар яхши ҳосил бермади. Сўнгги саккиз йил ичида компания фақат Россия етказиб берувчиларига эътибор қаратди ва улардангина маҳсулот харид қилди.  Бундан ташқари, Россиядаги корхоналар учун вақтинча картошка етказиб берувчига айланиши мумкин бўлган бозорлардан маҳсулот  импорт қилиш имконсиз бўлиб қолди”, дейишмоқда «Вкусно и точка» вакиллари.

Картошкадан тайёрланадиган таомлар кузда, яъни янги ҳосил йиғиб олинганда тармоқнинг барча ресторанларига қайтиши кутилмоқда. “Вкусно и точка”дагиларнинг фикрича, бозорнинг бошқа иштирокчилари ҳам картошка тақчиллигига дуч келишади.

Май ойида Украинадаги уруш туфайли Россия бозорини тарк этишга қарор қилган «Макдоналдс» ресторанларини бизнесмен Александр Говор сотиб олди, унинг компанияси Сибирдаги фаст-фуд тармоғининг 25 та филиалини бошқарган. Янги тармоқ «Вкусно и точка» номини олди, унинг биринчи ресторанлари 12 июнь куни «Макдоналдс»лар ўрнида очилди. Шартнома шартларига кўра, тармоқнинг янги соҳиблари «Макдоналдс» бренди ва унинг энг машҳур таомлари номидан фойдалана олмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Сўнгги 5 йил ичида Марокаш майиз импортини 20 баробардан зиёд оширди!

EastFruit

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин