Бош саҳифаЯнгиликларРоссиянинг «Доброцен» тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди
Янгиликлар

Россиянинг «Доброцен» тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, якунланаётган йилнинг сўнгги ойи хорижий ритейлерларнинг Ўзбекистон чакана-савдо бозорига кириб келиши билан боғлиқ воқеликларга бой бўлади.

Хусусан, 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Қозоғистон чакана-савдо тармоғи – Мagnum Cash & Cаrryнинг биринчи гипермаркети очилди. Ушбу ритейлер Ўзбекистон бозорига киришга пухта ва узоқ вақт – тахминан икки йил тайёргарлик кўрди.

Орадан бир ҳафта ўтиб, 2021 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида  Ўзбекистондаги иккинчи Маgnum дўкони очилди.

Шу куни – 2021 йилнинг 18 декабрь санасида Россиядаги “Доброцен” чакана-савдо тармоғининг Ўзбекистондаги биринчи дўкони Бухоро шаҳрида ўз эшикларини очди. Унда 1500 дан ортиқ номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Бухородаги “Доброцен” тармоғининг арзон нархлардаги дўкони манзили компаниянинг расмий веб-сайтида ҳам пайдо бўлди.

Шунингдек ўқинг: Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото)

Ўзбек ритейли” порталининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида Бухоро шаҳрида “Доброцен” тармоғининг иккита дўконини очиш режалаштирилган. Биринчи дўкон фаолият бошлади, энди худди шу шаҳарда Янги йил олдидан иккинчи «Доброцен» дўконининг очилишини кутиш қолди.

Бундан ташқари, худди шу порталнинг хабар беришича, 2021 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳам «Доброцен» тармоғининг дўконини очилиши кутилмоқда (Катта Янгиобод кўчаси, 1).

Бундан ташқари, «Доброцен открытие» Теlegram каналида «Доброцен» дўконларининг Ўзбекистондаги иккита янги манзили – Шаҳрихон шаҳри (Андижон вилояти) ва Қарши шаҳри (Қашқадарё вилояти)да жойлашгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Ҳозирча бу дўконларнинг очилиш санаси ҳақида маълумот йўқ.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 20 декабрь ҳолати маълумотларига асосланиб, яқин келажакда Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 5 тага етишини тахмин қилиш мумкин: бири пойтахтда, қолган тўрттаси эса вилоятларда.

Эслатиб ўтамиз, «Доброцен» тармоғининг Ўзбекистон бозорига кириш режалари 2021 йил октябрь ойида маълум бўлган эди.  Компания Ўзбекистоннинг 11 та шаҳри – Олмалиқ, Ангрен, Бухоро, Қарши, Наманган, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона, Чирчиқ, Шаҳрисабзда вакансиялар эълон қилди. Хусусан, ритейлер агентлар ва кўчмас мулк менежерларини, харид бўлимлари бошлиқларини, чакана савдони ривожлантириш директорларини қидирган.

2021 йилнинг август ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 400 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи икки мамлакатда мавжуд: 2019 йили у Беларусда биринчи дўконини, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда очди.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти – бу савдо майдончаси ва сақлаш жойларига бўлинмаган ҳолда товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетлар (омбор поддонлари)да намойиш этадиган дўкон-омбор форматида ишлашдир. Бу катта товар захирасини тўғридан-тўғри залда сақлаш, ходимлар сони ва савдо ускуналарини минималлаштириш, шу билан анъанавий дўконларга нисбатан харидорлар учун нархларни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энг арзон нархлардаги кундалик уй-рўзғор буюмларини ўз ичига олади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин