Бош саҳифаЯнгиликларТошкентда Қозоғистоннинг Маgnum тармоғига қарашли биринчи гипермаркет очилди
Янгиликлар

Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum тармоғига қарашли биринчи гипермаркет очилди

2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Magnum Cash&Сarry гипермаркети очилди.

Бу ерда маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар ассортиментига тегишли 20 минг хил маҳсулот мавжуд бўлиб, маҳсулотлар хилма-хиллиги тез орада харидорларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб кенгайтирилади, деб ёзмоқда  «Газета.uz».

Гипермаркетда махсус чегирмали хиёбон ҳам мавжуд бўлиб, у ердан жозибадор нархлардаги маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Гипермаркетнинг илк иш кунида дўконга 25 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди. Энг кўп товарлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар бўлимларида харид қилинди.

Қозоғистоннинг “Magnum Cash&Сarry” компанияси бошқаруви раиси Азамат Усмонов тармоқ Ўзбекистон бозорига киришдек муҳим воқеликка икки йилдан зиёд тайёргарлик кўрганини, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини синчковлик билан ўрганганини таъкидлади.

«Ўзбекистонда ривожланишнинг биринчи йилида биз 20 миллион долларга яқин сармоя киритамиз, 500 дан зиёд иш ўрни яратдик, уларнинг аксарияти ўзбекистонликлар учун. Бундан буён ривожланиш ва янада ўсишни режалаштирмоқдамиз”, деди Азамат Усмонов.

Маgnum гипермаркети ҳафтада етти кун туну-кун харидорларга хизмат қилади.

«Ўзбекистон аҳолисини рақобатбардош нархлардаги кенг ассортиментли товарлар билан таъминлаш, ҳудуд ва дўконда навигацияни бутун оила билан ташриф буюриш учун қулайлаштириш бизнинг муҳим вазифамиздир. Биз мижозларимизни қайта-қайта кўришга умид қиламиз ва улар учун қулай харид муҳитини яратамиз”, дейди Маgnum компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Асқар Мнайдар гипермаркетнинг очилиш маросимида.

Йил охиригача яна бир Маgnum дўкони – Тошкент шаҳрининг Сергели туманида очилади. 2022 йилда эса иккита гипермаркет ва бир нечта супермаркетлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин