Ушбу ҳафта Россияда EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, маҳаллий фермер хўжаликларидан малинани оммавий равишда сотиб олиш мавсуми бошланди. Мамлакатнинг жанубий вилоятларидан ушбу меванинг биринчи партиялари ўтган ҳафтанинг охирида бозорда сотила бошланди, уларнинг нархи эса ҳаддан ташқари баланд эди. Бироқ, бу нарх-наволар истеъмолчиларни чўчитмади. Негаки, ушбу маҳсулотнинг биринчи партиялари савдоси авжида бўлди. Ушбу ҳафтада Воронеж, Белгород ва Ростов вилоятлари фермер хўжаликлари малинани йиғишни бошлади.
Бозор иштирокчилари сўзларига кўра, малинанинг биринчи партиялари амалда ўтган йил билан бир вақтда сотила бошланди. Шунга қарамай, бу йил малинанинг бошланғич нархлари аввалги мавсумнинг бошланғич сотилган нархларидан бироз юқорироқ бўлди.
Шунингдек ўқинг: Краснодар ўлкаси (РФ) боғбонлари эртаги олма теримини бошлашди
Шундай қилиб, бугунги кунда малина 280-350 рубл/кг ($3,84-4,79/кг)дан сотилмоқда, бу ўтган йилнинг июль ойи бошига нисбатан ўртача 40%га қимматроқ дегани.
Россиялик боғбонлар бозордаги резавор меванинг кам миқдордаги таъминоти, яъни таклиф камлиги ҳисобига малина нархларини кўтаришга муваффақ бўлишди, чунки салқин ёмғирли об-ҳаво туфайли марказий ва ғарбий вилоятларнинг фермер хўжаликларида малинанинг пишиши бироз кечикди. Шу билан бирга, резаворларга талаб анча юқори, бу ҳолат ҳам нархларнинг қимматлашишига имкон беради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!