Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда картошканинг янги ҳосили нархи тушиб кетди
МахсусЯнгиликлар

Россияда картошканинг янги ҳосили нархи тушиб кетди

Жанубий ҳудудларда йиғим-терим авж олгани туфайли Россияда картошканинг янги ҳосили нархи шу ҳафта бошидан бошлаб кескин пасайиб кетди, дея қайд этмоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кунлик мониторингига кўра, ҳозир Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида, шунингдек, Aстрахань ва Ростов вилоятларида эртаги картошкани йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Шу муносабат билан бозордаги картошка таъминоти кескин ўсди ва ушбу маҳсулот нархи ҳафта бошидан бери 16-25 рубл/кг (0,22-0,35 доллар/кг)га тушди, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 27 фоиз арзонроқдир.

Бозорнинг асосий иштирокчилари сўзига кўра, маҳаллий картошка етиштирувчилар учун яқин келажак прогнозлари у қадар оптимистик эмас. Бир томондан, бу ҳафта ёғингарчилик кутилмоқда, унчалик кучли бўлмаса-да, вақти-вақти билан Россиянинг кўплаб минтақаларида ёмғир ёғади. Бу картошка ривожланиши учун яхши шароит яратади. Aммо бошқа томондан, ушбу маҳсулот бўйича бозорда ўсиб бораётган таклиф  нархларни янада пасайтириши мумкин.

Бугунги кунга келиб, Россияда картошка сотиш нархи ўтган йилнинг худди шу давридаги даражага тушиб кетган. Бундан ташқари, аксарият фермерлар ушбу маҳсулот нархи келгуси ҳафта пасайишда давом этишига ишонишмоқда, чунки, янги ҳосил картошкаларини етказиб бериш ҳар куни ўсишда давом этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин