Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда картошка нархи пасайиши вақтинчалик ҳолатми?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россияда картошка нархи пасайиши вақтинчалик ҳолатми?

EastFruit лойиҳасининг кундалик мониторингига кўра, Россияда картошка нархи пасая бошлаган. Қайд этиш жоизки, ўтган ҳафтада фермерлар картошка нархини анча юқори даражада ушлаб туришга ҳаракат қилишди. Аммо шу ҳафта бошида белгиланган нарх даражасида узоқ муддат сақлаш мумкин бўлмаган ҳажмларни сотиш совуқ бошланишидан аввал жуда қийин кечиши маълум бўлди.

Шу билан бирга, россиялик картошка етиштирувчилар бу йилги ҳосилга харидор камлигидан шикоят қилишмоқда. Пандемия туфайли ресторан ва кафелардан талаб пасайди ва оддий истеъмолчилар бу сабзавотни камроқ сотиб оладиган бўлишди. Шундай қилиб, бугунги кунда картошкани сотиш нархлари 27-38 рубл/кг (0,38-0,53 доллар/кг) оралиғида шаклланмоқда, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 10% арзонроқдир.

Айтиш жоизки, маҳаллий картошка таннархини пасайтиришнинг яна бир омили мамлакат ички бозоридаги импорт маҳсулотларининг анча катта партиялари бўлди. Шундай қилиб, бугунги кунда импорт  картошкасининг асосий етказиб берувчилари Беларусь ва Эрондир. Шу билан бирга, Эрон картошкасининг нархи маҳаллий маҳсулотлар билан бир хил даражада – 35-38 рубл/кг (0,49-0,53 доллар/кг). Беларусь картошкаси эса анча арзонроқ сотувга чиқарилади – 25-27 рубл/кг (0,35-0,38 доллар/кг).

Шунингдек ўқинг: Украина Шарқий Европадаги энг арзон картошкани таклиф қилмоқда!

Бу омиллар босими остида россиялик картошка етиштирувчилар ҳам нархларни тушира бошлашди, чунки, мамлакатда 7 ноябргача карантин чекловлари жорий қилинган ва ушбу маҳсулотларни сотиш суръати пасайган.

Картошка арзонлашишига қарамай, бугунги кунда Россия бозорида бу маҳсулот ўтган йилнинг ноябрь ойи бошига қараганда ўртача 2 баравар қиммат. Шу билан бирга, аксарият бозор  иштирокчилари картошка сегментидаги нархларнинг ҳозирги пасайишини вақтинчалик дея ҳисоблашмоқда, чунки, жорий мавсумда ушбу экиннинг ҳосилдорлиги бироз пасайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин