Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда карам нархи ўн йиллик рекордни янгилади!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россияда карам нархи ўн йиллик рекордни янгилади!

Россиянинг оқ бошли карам бозорида ижобий нарх тенденцияси давом этмоқда ва EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, ушбу маҳсулот нархи ўн йиллик максимал даражага етган. Россиялик фермерлардан олинган хабарга кўра, анъанавий равишда Янги йил таътили даврида нархлар барқарорлашуви билан бирга кечадиган савдонинг кутилаётган пасайишига қарамай, оқ бошли карам бозорида юқори савдо суръатлари сақланиб қолмоқда ва бу мазкур сегментда сотиш нархларининг ўсишини рағбатлантиряпти.

Бугунги кунда оқ бошли карам 40-50 рубл/кг (0,53-0,67 доллар/кг)дан сотилмоқда, бу ўтган йилнинг декабрь ойи охирига нисбатан ўртача 11% қиммат кўрсаткичдир. Нархлар ошишининг асосий сабабларидан бири, бозор операторларининг фикрига кўра, бозорда карам билан боғлиқ таклифлар қисқариши бўлди, чунки, кўплаб фермерлар байрам арафасидаёқ захираларини сотиб тугатишди. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, илгари сотиб олинган ҳажмларни сотиб тугатган улгуржи компаниялар захираларни яна фаол равишда тўлдира бошлади ва шу билан оқ бошли карам нархининг ўсишини рағбатлантирди.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, Россияда оқ бошли карамнинг жорий нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 4 баробар баланд. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, карам нархи кўтарилишининг асосий сабаби, Россиянинг аксарият ҳудудларидаги кам ҳосилдир. Ўтган йили ёзда об-ҳаво шароити ўртапишар ва кечки навларнинг меъёрида пишиб етилиши учун жуда ноқулай кечди. Шунинг учун ҳозирданоқ, карамга бўлган талаб бозордаги реал таклифдан  устун келмоқда, бу эса ўз навбатида, бозорда ушбу сегментдаги нархлар яна ҳам ошишини кўрсатади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин