Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда эртаги пиёз арзонлашмоқда
Янгиликлар

Россияда эртаги пиёз арзонлашмоқда

Россия бозорида эртаги пиёз нархининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотларни деярли ўтган йилнинг июн ойи охиридаги нархида сотишга тайёр, деб айтмоқда АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар лойиҳаси таҳлилчилари

Хусусан, бугунги кунда мамлакатнинг жанубий худудларида  маҳаллий фермер хўжаликларининг эртаги пиёзи 13-18 рубл/кг (0,18-0,25 доллар/кг)дан сотила бошланди, бу бир ҳафта олдинги ўртача кўрсаткичдан 15 фоизга арзон. Сабзавот етиштирувчилар ушбу сегментдаги нархларнинг бирданига тез пасайишига бир нечта сабабларига изоҳ келтирдилар. Аввало, ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳавонинг кириб келиши жанубий ҳудуд фермерларининг кўпчилигига йиғим-терим ишларини бошлашга имкон берди, бу эса бозорда пиёз таъминотининг сезиларли даражада ошишига олиб келди.

Шунингдек ўқинг: Краснодар ўлкаси (РФ) боғбонлари эртаги олма теримини бошлашди

Шунингдек, нархларнинг пасайиш динамикасига бозорда Марказий Осиё мамлакатларидан импорт қилинадиган эртаги пиёзлар борлиги ҳамда уларнинг нархи маҳаллий маҳсулотларга қараганда анча паст эканлиги ҳам сабаб бўлди. Шундай қилиб, ҳозирги кунга қадар Москва ва Санкт-Петербург улгуржи бозорларида Ўзбекистоннинг эртаги пиёзи ўртача 15 рубл/кг (0,21 доллар/кг) нархда сотилмоқда.

Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари эртаги пиёз нархида пасайиш тенденцияси давом этишини таъкидламоқдалар. Бозорда ушбу маҳсулотнинг таклифи ўсишида давом этмоқда, унга талаб эса кўп эмас.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин