Россия бозорида эртаги пиёз нархининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотларни деярли ўтган йилнинг июн ойи охиридаги нархида сотишга тайёр, деб айтмоқда АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар лойиҳаси таҳлилчилари
Хусусан, бугунги кунда мамлакатнинг жанубий худудларида маҳаллий фермер хўжаликларининг эртаги пиёзи 13-18 рубл/кг (0,18-0,25 доллар/кг)дан сотила бошланди, бу бир ҳафта олдинги ўртача кўрсаткичдан 15 фоизга арзон. Сабзавот етиштирувчилар ушбу сегментдаги нархларнинг бирданига тез пасайишига бир нечта сабабларига изоҳ келтирдилар. Аввало, ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳавонинг кириб келиши жанубий ҳудуд фермерларининг кўпчилигига йиғим-терим ишларини бошлашга имкон берди, бу эса бозорда пиёз таъминотининг сезиларли даражада ошишига олиб келди.
Шунингдек ўқинг: Краснодар ўлкаси (РФ) боғбонлари эртаги олма теримини бошлашди
Шунингдек, нархларнинг пасайиш динамикасига бозорда Марказий Осиё мамлакатларидан импорт қилинадиган эртаги пиёзлар борлиги ҳамда уларнинг нархи маҳаллий маҳсулотларга қараганда анча паст эканлиги ҳам сабаб бўлди. Шундай қилиб, ҳозирги кунга қадар Москва ва Санкт-Петербург улгуржи бозорларида Ўзбекистоннинг эртаги пиёзи ўртача 15 рубл/кг (0,21 доллар/кг) нархда сотилмоқда.
Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари эртаги пиёз нархида пасайиш тенденцияси давом этишини таъкидламоқдалар. Бозорда ушбу маҳсулотнинг таклифи ўсишида давом этмоқда, унга талаб эса кўп эмас.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!