Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда эртаги оқ карам мавсуми бошланди
Янгиликлар

Россияда эртаги оқ карам мавсуми бошланди

“АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси таҳлилчилари хабарига кўра, мазкур ҳафта оқ  карамнинг илк ҳосили Россия бозори расталаридан ўрин олди. Экспертларнинг таъкидлашича, жорий йилда баҳорнинг анча чўзилиши туфайли ушбу ҳудуддаги савдолар одатдагидан икки ҳафта кеч бошланди.

Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар оқ карамнинг янги ҳосилини 20-28 рубль/кг ($ 0,27-0,38/кг) нархда белгилаб, савдога чиқаришга тайёр. Мазкур қиймат ушбу маҳсулотнинг ўтган йилги биринчи партиясидан ўртача 26 фоизга арзон эканидан дарак бермоқда.

Сотувчилар нархлардаги ушбу фарқни 2021 йил карам ҳосилининг ички бозорда  катта  миқдорда импорт қилингани билан изоҳлашмоқда. Бугунги кунда ЖФО хўжалиги эртаги оқ карамни кичик партияларда жўнатишни амалга оширмоқда. Ички бозорда етакчи мавқени ҳанузгача Қозоғистон, Ўзбекистон ва Эрон маҳсулотлари эгалламоқда.

Шунингдек ўқинг: Россияда органик олма етиштиришнинг истиқболлари

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қозоғистонда етиштирилган эртаги карамнинг нархи 18 рубль/кг дан (0,24 доллар/кг) бошланади. Бу маҳаллий маҳсулотларга қараганда ўртача 10 фоизга арзонроқдир.

Эртаги сабзавот етиштирувчилар яқин келажакда ушбу ҳудуддаги нархларнинг кескин пасайиб кетиши истиснодан холи эмаслигини инкор этмайди. Чунки келгуси ҳафтадан Доғистон Республикасида эртаги оқ карам сотилиши бошланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин