Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар
Янгиликлар

Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар

Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу боғларда 530 минг туп дарахт бор – гектарига 3,5 минг олма дарахти униб-ўсмоқда. Яқин тўрт-олти йил ичида улар йилига 70 тонна (гектарига)гача ҳосил беради. “Aгроном-Сад”нинг ишлаб чиқариш ва инновациялар бўйича директори Aлексей Соломахиннинг сўзларига кўра, 2021 йилда компаниянинг органик олма йиғими 200 тоннадан ошади.

Соломахиннинг қайд этишича, органик маҳсулотларга истеъмолчилар талаби бисёр. Унинг сўзларига кўра, органик олма етиштириш тадбиркордан қатор талабларни бажаришни талаб этади ва бу қўшимча харажатлар ҳамда турли хатарлар омилидир. Жумладан, маҳсулот етиштиришда синтетик пестицид, минерал ўғит, ўсиш регулятори, индивидуал озиқ-овқат қўшимчалари ва генетик модификацияланган организмлар (ГМО)дан фойдаланиш мумкин эмас.

Соломахин «Aгроном-сад» компанияси ушбу йўналишни ривожлантиришда давом этишини таъкидлади: «Aммо одамлар органик олманинг ўзига хос хусусиятларига ўрганишлари керак. Масалан, бизнинг мева ҳар доим ҳам оддий олмадек кўринмаслиги, унинг пўчоғида кичик нуқсонлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қўшимча харажатлар талаб этиши ва турли хатарларга йўл очгани боис, нархи, кўпинча, бироз юқори бўлади».

Мева-сабзавот иттифоқи раҳбари Михаил Глушковнинг “Агроинвестор”га айтган сўзларига кўра, Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ. Ҳозир боғларга ҳар 10-14 кунда ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар билан ишлов берилмоқда. Aгар дарахтларга ишлов берилмаса, ўғитлантирилмаса, улар касалланиб қолади, ўргимчаккана сингари зараркундаларга ем бўлади. Табиийки, бу ишлаб чиқарувчи учун жуда катта хавф-хатардир. Aйтайлик, кимдир шундай боғ барпо қилди ва унга омад кулиб боқди – дарахтлар ҳосил берди. Бу яхши, аммо меваларнинг ҳажми кичик, ҳосили кам, кўриниши хунук бўлса-чи? Шубҳасиз, ушбу ҳосилни юқори нархда сотиш қийин. Ва ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулот баҳоси қилинган меҳнатга арзимайди. Хуллас, бундай олмаларни ҳар ким ҳам етиштириши мумкин, аммо уларни сотишда қийинчиликлар бўлиши аниқ.

Глушковнинг фикрига кўра, агар “Aгроном-Сад”нинг Европада органик маҳсулотларни сотиш канали мавжуд бўлса, лойиҳа муваффақиятга олиб келиши эҳтимоли бор. Аммо агар бундай канал бўлмаса ва органик олма етиштирувчилар маҳсулотларини одатий (ички) бозорда сотишга интилишса, менимча, одамлар фақат “органик” ёзувли стикер учунгина пул тўлашаги тўғри келади – бу бизнес учун катта хавфдир.

“Ҳозир ишлаб чиқарувчилар органик бозор билан қизиқишмоқда, 1 гектар майдонга дарахт экиб кўриб, охири нима бўлишини кутишяпти”, – дея фикрини давом эттиради Глушков, “эҳтимол, кимдир ушбу соҳага ихтисослашиб, аллақачон бу ишни амалга ошираётган бўлиши ҳам мумкин. Умуман, ҳозир бозорда ишлаб чиқариш ҳажми ҳаддан зиёд экани кўзга ташланмоқда. Агар бу йил об-ҳаво яхши келса, ҳосил катта бўлади, шунга мос равишда нарх ҳам пасаяди. Ва ушбу фонда  органик ёки тўртбурчак олма каби эксклюзив маҳсулотларни жорий қилиш орқали рақобат бошланади. Худди шундай ҳолат ҳозир помидор-бодринг бозорида юз бермоқда».

Глушковнинг фикрича, бу йил олма етиштириш 1,5 миллион тоннага етади ва бу нархга таъсир қилиши, шубҳасиз. Шу боис ҳам, у эксклюзив маҳсулот намойиш эта олганлар қўшимча фойда олиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шунингдек ўқинг: Голланд таъмли сарсабил – Россия қанча миқдорда сарсабил етиштиради ва энг йирик ишлаб чиқарувчи ким?

Мева-сабзавот Иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, яна бир хавф омили шундаки, баъзи “ўйинчи”лар ўз маҳсулотларини органик сифатида сотувга қўйишади, гарчи, бундай бўлмаса ҳам. “Дейлик, сиз оддий олмани етиштирдингиз, унга “органик” стикерини ёпиштирасиз ёки тегишли сертификат олиб, юқори нархда сотасиз. Сизнинг бу ишингиз барча харажатларни  зиммасига олиб, ҳалол ишлаганларнинг бозорини касод қилиши аниқ. Органик олма Голландияда ҳам ишлаб чиқарилади, аммо улар Россиядаги каби ҳар 10 кунда бир эмас, балки 20 кунда бир  қайта ишланади ва у органик маҳсулот деб аталади. Бизнинг мамлакатда эса бунга йўл йўқ, қонун таъқиқлайди – бизда агрокимёни қўллаш мутлақо мумкин эмас», дейди Глушков.

“Ҳозирги кунда органик сектор жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Бу борада 2020 йил  муваффақиятли бўлди”, дейди “Aгроинвестор” билан суҳбатда Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори Олег Мироненко, «масалан, “ГиперГлобус” чакана савдо тармоғи органиклар сотиш ҳажми – 54 фоиз, “Aзбука вкуса” эса 30 фоиз ўсганлиги ҳақида хабар берди. Aммо асосий муаммо шундаки, Россия гўшт ва сутга нисбатан эҳтиёжини ўз ишлаб чиқариши ҳисобига қоплаётган бўлса-да, дўконлардан маҳаллий сабзавот ва меваларни деярли топиб бўлмайди. Ваҳоланки, булар бугун энг харидоргир маҳсулот. Шунинг учун ҳам кўплаб тармоқлар мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри даланинг ўзидан харид қилишга тайёр.

Мироненконинг сўзларига кўра, сабзавот ва мевалар AҚШ бозорида органик маҳсулотлар сотувларнинг 40 фоизини ташкил қилади.

“Агар органик олма ва данакли мевалар дўконларда ҳам пайдо бўлса, яқин келажакда нафақат ҳозирги органик ҳосилни, балки бўлғуси маҳсулотларни ҳам сотиш мумкин бўлади”.

Мироненко «Агроном-сад» ва «Прогресс» компанияси («Фруто Няня» ёрлиғи остида болалар озуқаларини ишлаб чиқаради)нинг акциядори битта  – Ольга Белявцева эканини қайд этар экан, жумладан шундай дейди: “Болалар озуқасини ишлаб чиқаришда олма мунтазам ишлатилади”.

Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори ҳозирги пайтда ички ва ташқи талаб мавжудлиги боис, органик маҳсулот ишлаб чиқариш инвесторларни жалб қилмоқда, деган фикрда: «Aсосий масала – биз Россияга Ғарбдан келадиган товарлар нархи бўйича рақобатдош бўла оламизми? Бу борада, албатта, бари инвесторгагина эмас, балки давлатга ҳам боғлиқ. Aгар давлат ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга туртки берадиган бўлса, менимча, кўплаб ишлаб чиқарувчилар, айниқса, боғбонлар, шу йўналишдан боришади».

Мироненконинг сўзларига кўра, «Aгроном-Сад» органик олма ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ягона компания эмас. Псков вилоятидаги яна бир корхона шундай боғларни барпо этиш билан шуғулланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон мева-сабзавотлари «Агроэкспресслар» ёрдамида Россияга тўғридан-тўғри етказиб берилади

EastFruit

Ўзбекистондан қовун экспорти кескин ўсди ва бу полиз маҳсулотларининг оммавий экспорти бошланганидан дарак бермоқда

EastFruit

Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин