Ушбу ҳафта бошида Украинанинг жанубий вилоятларида қулупнай савдоси йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Нархларни мунтазам мониторинг қилиш маълумотларига кўра, мамлакатнинг ғарбий ва марказий минтақаларидаги кўплаб боғдорчилик фермер хўжаликларида далалардан экинларни йиғиб олиш мавсуми баҳорнинг совуқ келганлиги сабабли анча кечикмоқда. 2020 йилда далада етиштирилган қулупнайнинг илк ҳосили бозорга мазкур мавсумдагидан камида 10 кун олдин – 7 дан 10 майгача кириб келган.
Аксарият қулупнай етиштирувчилар бунда ҳам ижобий томонларни кўришмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларида қулупнайлар бир вақтнинг ўзида оммавий йиғиб олинмайди, натижада маҳсулотлар бозорда ҳаддан ташқари кўпайиб кетмайди. Бу эса сотувчиларга мева нархини узоқроқ вақт давомида ушлаб туришга имкон беради.
Фермерларнинг таъкидлашича, жорий мавсумда қулупнайнинг гуллаши белгиланган муддатдан бир оз кечикди. Боиси Украинада жорий йил апрель ойининг иккинчи ярмидан баҳорги об-ҳаво кириб кела бошлади.
Май ойининг биринчи ўн кунлигида, айниқса куннинг кечки қисмида мамлакат бўйлаб момақалдироқ, ёмғир, булутли кунлар кузатилиб, ҳароратнинг кескин пасайиши қайд этилди. Бу омилларнинг барчаси ҳозирги пайтда фермер хўжаликларида резаворларнинг пишишини секинлаштирмоқда. Фақатгина Украинанинг жанубий вилоятларида қулупнай етиштирувчилар ҳосил йиғимини бошлаган.
Бу омилларнинг барчаси бугунги кунда қулупнайларнинг биринчи партияларини 70-130 грн/кг ($2,54-4,72/кг) нархларда сотилишига олиб келди. Мазкур нарх ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 бараварга қиммат.
Бундан ташқари, бугунги кунда иссиқхона ва даладан олинадиган қулупнай нархлари тенглашди. Иссиқхоналардан олинган резаворларнинг улгуржи партиялари 120-140 грн/кг ($4,39-5,12/кг) оралиғида сотувга чиқарилди. EastFruit мутахассисларининг таҳлилларига кўра, Украина фермер хўжаликларида очиқ грунт усулида етиштирилган резаворлар кўпайиб, ушбу маҳсулотларнинг нархи пасайишда давом этади.
Мавсумнинг илк меваси нархлари қанча вақт ўтган мавсумдагидан юқори бўлади? Савдо бўйича мутахассис ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар яқин орада нархларнинг пасайишини истисно этмайди. Асосийси, ҳудудларда об-ҳаво илиқ ва қуёшли бўлиши керак. Бу эса қулупнайларни етказиб беришнинг аста-секин ўсиб боришига кўмак беради.
«Таҳлилларимизга кўра, даладаги қулупнайларнинг йиғими кечроқ бошланишига қарамай, меваларни йиғиб олиш мавсуми жорий йилнинг июнь ойи ўрталарига тўғри келади. 2021 йилнинг май ойида тунги совуқ ўсимликларга салбий таъсир кўрсатмаганини ҳисобга олсак, бозорга қулупнай етказиб бериш ўтган йилги кўрсаткичлардан бир неча баравар ошади. Меваларнинг улгуржи нархи аввалги мавсумга қараганда анча арзонлашиши мумкин», – дея бозор ҳолатига изоҳ берди “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси раҳбари Александр Хорев.
Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, 2021 йилнинг 27-28 май кунлари Броварида бўлиб ўтадиган FTrade Club Berries навбатдаги офлайн конференция жорий мавсумда қулупнай, малина ҳамда бошқа экинлар бозорининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланади.
Иштирок этиш учун 24 майга қадар рўйхатдан ўтиш формасини тўлдириб, Украинадаги мевалар бизнесининг етакчи ўйинчиларига қўшилишингиз мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!