Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда чипс ишлаб чиқарувчиларига картошка етишмаяпти
Янгиликлар

Россияда чипс ишлаб чиқарувчиларига картошка етишмаяпти

Бу мавсумда картошка, айниқса, унинг йирик навларини йиғиш билан боғлиқ муаммолар чипс етказиб беришда узилишларга олиб келиши мумкин. Lay’s брендига эгалик қилувчи PepsiCo аллақачон ўз контрагентларини бу хусусда огоҳлантирди. Картошка етиштирувчилар ҳосилдорликнинг 15-20 фоиз пасайишини кутишмоқда, лекин ҳозирча улар қайта ишловчилар олдидаги мажбуриятларини бажаришга муваффақ бўлишяпти. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, умуман олганда, йил охирига қадар сабзавотларни йиғиб олиш даражаси ортишини кутмоқда, деб ёзди «Коммерсантъ«.

PepsiCo таркибига кирувчи «Фрито Лей Мануфактуринг» МЧЖ бозорда картошка етишмовчилиги сабаб, сентябрь ва октябр ойларида Lay’s чипсларининг барча ассортиментини етказиб беришда кутилаётган узилишлардан ўз контрагентларини хабардор қилди.

PepsiCo – Россияда картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи энг йирик компания. У Москва ва Ростов вилоятларидаги заводларда снеклар ишлаб чиқаради ва ҳозир Новосибирскда корхона қурмоқда. Euromonitor International ҳисоб -китобларига кўра, 2020 йилда компания Россия картошка чипслари бозорининг 65,3 фоизини эгаллаган. Бу йил PepsiCo ўтган йилги 470 минг тонналик кўрсаткичга нисбатан 500 минг тоннадан ортиқ картошкани қайта ишлашни режалаштирган.

PepsiCoда изоҳ берилишича, мавсумий омил туфайли Lay’sни харидорларга етказиб беришда узилишлар бўлиши мумкин: жуда иссиқ ёз ва куз бошидан буён давом этаётган ёмғир далаларда ҳосилни йиғиб олишга имкон бермаяпти.

«Биз омборда сақланаётган хом ашёни ишлата бошлаганимизда вазият меъёрий ҳолатга қайтади», дейди компания вакили. У ерда қўшимча қилинишича, пандемия бошланганидан бери снеклар истеъмол қилиш сезиларли даражада ошган ва ушбу тренд давом этмоқда. NielsenIQ маълумотларига кўра, чипслар 12 ой давомида 2021 йилнинг июлига қадар  13% маблағ жиҳатидан, 9,5% ҳажм жиҳатидан ошди.

«Лента» ва Х5 Group (Пятерочка, Перекресток, Карусель) супермаркет тармоқларида Lay’s чипсларини етказиб беришда узилишлар бўлиши мумкинлигига оид билдиришномалар олингани тасдиқланди. «Лента»дагиларнинг фикрича, муаммолар етказиб беришнинг 5-10 фоизига таъсир қилиши мумкин. «Ҳамкорларимиз мавжуд хавфларни камайтириш учун чоралар кўрмоқда», дейди тармоқ вакили. Улар чипс етишмовчилиги сезилмаётгани ва маҳсулот пештахталарда туриши учун керакли захиралар шакллантирилганини қўшимча қилишди. Шунингдек, «Верном»да Lay’s линиясидаги бўшлиқ бошқа брендларнинг позициялари билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Чакана сотувчилар орасидаги «Ъ» манбасининг қўшимча қилишича, Lay’s етказиб бериш бирмунча вақтдан буён кечикмоқда. Бу компаниянинг логистика билан боғлиқ муаммоларига дахлдор бўлиши мумкин.

Аграр бозорни ўрганиш институти катта мутахассиси Варвара Сердюкованинг қайд этишича, чипс ишлаб чиқарувчиларга йирик калибрли картошка керак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари эса бу мавсумда ушбу турдаги картошканинг етишмовчилиги ҳақида хабар беришган. Картошка уюшмасида ҳисоблаб чиқилганидек, 55 мм ўлчамдаги анъанавий йирик картошка ҳосилнинг 80% ини ташкил қилар эди, лекин бу мавсум ҳудудларда кузатилган ёмғир ёки қурғоқчилик туфайли унинг улуши 50% гача камайди. Сердюкова хонимнинг сўзларига кўра, бу фонда Россия Федерациясининг Европа қисмида 50 мм ва ундан катта йирик калибрли картошканинг ўртача нархи ўтган ҳафта охирида 1 кг учун 25 рублга етди. Бу бир йил аввалгидан икки баравар қимматдир.

Картошка иттифоқи ижрочи директори Алексей Красильниковнинг айтишича, картошкани қайта ишлаш ва хўраки сабзавотлар билан боғлиқ вазият кескин. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда бир қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши туфайли йиғим-терим кечиктирилди ва бир қатор йирик ишлаб чиқарувчилар савдони тўхтатиб, ҳосилни омборга йўналтиришди. «Трио» компаниялар гуруҳи директори Геннадий Уваркиннинг айтишича, об-ҳаво шароити туфайли бу мавсумда картошка ҳосилдорлиги 15-20 фоизга камайиши мумкин. «Гуруҳ сабзавотларни фақат қайта ишлашга йўналтиради ва юкни жадвал бўйича жўнатади», дейди у. «АФГ  Национал»да таъкидланишича, холдингнинг сабзавот бўлинмаси жорий мавсумда режалаштирилган ҳосил даражасига чиқди ва сақлаш учун ҳам, сотиш учун ҳам етарли ҳажм мавжуд.

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноқулай об-ҳаво шароити йирик картошканинг калибри ва етказиб бериш ҳажмига таъсир қилганини тасдиқлади. Аммо йил охирида вазирлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг картошка билан боғлиқ таклифи йилдан-йилга кўпайишини кутмоқда,  импорт эҳтиёжни қондиришга имкон беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин