Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда беҳи истеъмоли тобора оммавийлашиб, импортни рағбатлантирмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россияда беҳи истеъмоли тобора оммавийлашиб, импортни рағбатлантирмоқда

EastFruit таҳлилчилари Россияда беҳига талаб ўсиши тенденцияси давом этаётганига эътибор қаратишмоқда. Шубҳасиз, бу истеъмолчиларнинг соғлом овқатланишга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани билан боғлиқ бўлиб, қадим замонлардан бери беҳи нафақат фойдали, балки шифобахш мева ҳам ҳисобланади.

2021 йили Россияга беҳи импорти бирданига 36 фоизга ошиб, 2020 йилги тенденцияни давом эттирди. Туркия Россия бозорига беҳининг асосий етказиб берувчисилигича қолмоқда ва унинг улуши жами етказиб беришнинг 80%дан ортиғини ташкил этади. Йил давомида Туркия Россияга беҳи экспортини 60 фоиздан ортиқроқ оширишга муваффақ бўлди. Озарбайжон иккинчи ўринда қолди, бироқ, бу мамлакатдан Россия Федерациясига беҳи етказиб бериш 2021 йилда камайди. Ўзбекистондан эса Россияга беҳи экспорти 2020 йилга нисбатан 20 фоиз ошган.

Россияда беҳининг чакана нархлари кенг диапазонда ўзгариб турибди – 1 кг учун 100 дан 300 рублгача ёки ундан кўпроқ (1 кг учун 1,3-3,8 доллар)дир. Шу билан бирга, савдода Россияда етиштирилган беҳи ҳам кам эмас ва у импорт маҳсулотидан кўра анча арзон сотилмоқда. Россиянинг жанубий вилоятларидаги фермерлар беҳини 40 рубл/кг (1 кг учун 0,50 доллар)дан бошланадиган улгуржи нархларда  таклиф қилишяпти. Шу билан бирга, беҳи етиштиришни кўпчилик олма етиштиришдан ҳам даромадлироқ деб билади.  Бироқ, ҳозиргача Россия чакана савдосида айнан Туркия беҳиси етакчилик қилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди

Дарвоқе, Туркия йилига 20 минг тоннага яқин беҳини ташқи бозорга етказиб беради ва унинг экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Яна энг йирик беҳи экспортёрлари қаторига Голландия, Испания, Греция, Озарбайжон, Сурия, Германия, Франция ва Чили ҳам киради. Ўзбекистон эса беҳи экспорт қилувчи давлатлар ўнталигига кирмоқда. Сўнгги йилларда Сербияда ҳам ушбу турдаги мевани етиштириш ва экспорт қилиш фаол тус олмоқда.

Украина ва Молдовада  беҳига талабнинг ўсиши  сўнгги йилларда кўплаб боғбонларни ушбу мевага эътибор қаратишга ундади.  Шу боис, яқин келажакда мазкур мамлакатларда ҳам беҳи етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин