Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда август ойи охирига бориб, пиёз учун рекорд даражадаги юқори нархлар қайд этилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россияда август ойи охирига бориб, пиёз учун рекорд даражадаги юқори нархлар қайд этилди

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда пиёз нархи йилнинг шу даври учун ғайриоддий даражада юқори ҳолатда турибди. Ҳозирги вақтда сабзавот етиштирувчилар сифатли маҳсулотни ўртача 17 рубл/кг га сотиши мумкин, бу ҳар бир кг учун 23 AҚШ центига тўғри келади – мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 53% қимматроқдир.

Россияда, одатда, август ойида сақлаб қўйиладиган пиёз ҳосилини оммавий йиғиш бошланади. Шу сабабли, бозорда ҳозирги вақтда маҳсулот етказиб бериш максимал даражада бўлади ва нархлар, одатда, мавсум учун минималга яқиндир. Таққослаш маъносида айтадиган бўлсак, 2019 йили Россияда пиёз нархи 12 рубл/кг, 2018 йилда эса 15 рубл/кг эди.

Шуниси қизиқки, бозор иштирокчиларининг аксарияти янги мавсумда пиёз нархи пасайишига ҳеч қандай сабаб йўқ, деб ҳисоблайди. Ва бу, ўз навбатида, воситачилар ҳамда фермерларнинг ўзлари маҳсулотларнинг максимал ҳажмини сақлашга ҳаракат қилганда бозордаги вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Шунга мувофиқ, айни пайтда бозорга унчалик сифатли бўлмаган маҳсулотлар келяпти ва уларнинг нархлари охирги мавсумлар учун энг юқори ҳисобланади. Aйтганча, бизнинг савдо майдончамизда ҳозирча  Россия Федерацияси ҳудудларида пиёзнинг улгуржи партиялари арзонроқ нархда сотилиши бўйича эълонлар мавжуд.

Шубҳасиз, ўтган мавсумда пиёз нархи пастлиги кўплаб фермерларнинг Россияда ушбу экинни етиштиришга бўлган қизиқишини сўндирди. Ёз бошидаги ноқулай об-ҳаво шароити ҳам пиёз ҳосилдорлиги сезиларли даражада бой берилишига олиб келди ва унинг сифатига салбий таъсир кўрсатди. Айнан шу жиҳат ҳозир пиёз нархига катта таъсир кўрсатмоқда.

2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Россия пиёз импортини 2020 йилга нисбатан 35% га камайтирди ва йилнинг шу даврида сўнгги бир неча йил ичидаги энг паст импорт даражасига эга бўлди. Пиёзни Россия Федерациясига асосий етказиб берувчилар – Миср, Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистон бўлди. Қизиғи шундаки, Россия 2021 йилнинг биринчи ярмида пиёзни жуда катта ҳажмда экспорт қилди ва Россиядан пиёз етказиб бериладиган асосий мамлакатлар –  Озарбайжон, Мўғулистон, Aрманистон, Молдова, Грузия ва Беларусь бўлди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Россия пиёзи Европа Иттифоқи мамлакатларига, хусусан, Руминия ва Польшага экспорт қилинди, ушбу мамлакатларга тахминан 350 тонна маҳсулот юборилган!

Бироқ, Россия Федерациясидан пиёз экспорти ҳажми ички нархлар даражасини етарли даражада ушлаб туриш ва 2021 йил ҳосили учун сабзавот етиштирувчиларнинг экин етиштиришга бўлган қизиқишини сақлаб қолиш учун етарли эмас эди. Шу сабабли, мамлакатда пиёз етиштириладиган майдонлар камайган.

2021 йил август ойи бошида пиёзнинг нархланиш истиқболларига қизиқиш жуда юқори эди. Шунинг учун биз Telegram-каналимиз обуначилари ўртасида 2021/22 йилги мавсум учун Шарқий Европадаги пиёз нархланиши истиқболларига бағишланган сўровнома ўтказдик. Иштирокчиларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 68%и «пиёз нархи кўтарилишига ишонаман», 11%и эса «пиёз нархи бир неча бор кўтарилади» қабилидаги вариантларга овоз берган. Ҳозирча пиёз нархига оид оптимистик прогнозлар мавжуд, аммо мавсум эндигина бошланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин