Бош саҳифаМахсусРоссия жанубида қишки пиёз ҳосилини йиғим-терими мавсуми бошланди
Махсус Янгиликлар

Россия жанубида қишки пиёз ҳосилини йиғим-терими мавсуми бошланди

Мазкур ҳафтада Россиянинг Краснодар ўлкасида қишки пиёз ҳосилини йиғим-терими мавсуми бошланди, деб хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Россияда қишки пиёз ҳосили сотиш мавсуми ўтган йилга нисбатан деярли 2 ҳафта кеч бошланди. Маҳсулот етиштирувчиларнинг сўзларига кўра, май ойи сўнгида узоқ давом этган ёмғир туфайли улар дала ишларини кеч бошлашга мажбур бўлган.

Шунга қарамай, қишки пиёз ҳосили нархини ўтган мавсум билан таққосласак, бугунги кунда нархлар анча пасайганини кузатиш мумкин. Ўтган йили қишки пиёз ҳосилини сотилиш нархи 22-27 рубль/кг (0,30-0,37 доллар/кг)ни ташкил этган. Боиси ўтган йилда пиёз танқислиги сабабли нархлар юқори бўлган. Жорий мавсумда қишки пиёз ҳосилининг сотилиш нархи 19-25 рубль/кг дан (0,26-0,34 доллар/кг) бошланиб, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 13 фоизга паст эканлигидан дарак бермоқда.

Қишки пиёз четдан кўп олиб келинаётгани боис деҳқонлар маҳсулотни ички бозорда қиммат нархда сота олмаяпти. Сабаби, бугунги кунда Россия бозорида Марказий Осиё (Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон) ва Миср мамлакатларидан эртаги маҳсулотлар ҳам олиб кирилган. Шунингдек, жорий йилда Марказий Осиё мамлакатларидан олиб кириладиган пиёз 18-22 рубль/кг (0,24-0,30 доллар/кг) оралиғида сотилмоқда. Мисрдан импорт қилинган пиёз эса 25-28 рубль/кг (0,34-0,38 доллар/кг) нархда Россия бозорига кириб келмоқда.

Қишки пиёз етиштирувчилар келгуси ҳафтадан бошлаб ўз маҳсулотларини бозорга янада кўпроқ олиб киришни режалаштирмоқда. Уларнинг аксарияти бозорда мазкур маҳсулотга бўлган таклифнинг кўпайиши ушбу ҳудуддаги нархларнинг кескин пасайишига олиб келишига ишончи комил.

Айни пайтда Россияда ўтган йилги пиёзнинг сотилиш нархи 7-14 рубль/кг дан (0,10-0,19 доллар/кг) ошмаяпти. Бу ўтган йилдагидан ўртача 35 фоизга паст. Савдогарларнинг аксарияти бу ҳолатни ўтган йилги пиёзнинг сифати пастлиги билан изоҳлашмоқда. Жорий мавсумда ушбу ҳудудда сифатсиз маҳсулотларнинг кўплиги кузатилди. Мазкур ҳолат йиғим-терим даврида мамлакатнинг аксарият қисмида узоқ муддатли ёмғирлар кузатилиб, намиққан пиёзларни сақлашда муаммолар юзага келгани билан изоҳланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Польшалик олма етиштирувчилар чакана савдо тармоқларининг нарх сиёсатига нисбатан норозилик билдиришди

EastFruit

Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми юқори ҳосилдорлик сабаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

ФAО ва ЕИК ҳамкорлиги: ЕОИИнинг мева -сабзавотчилик секторини ривожлантириш истиқболлари баҳоланади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин