Россия Туркиядан помидор импорт қилиш квотасини 250 минг тоннадан 300 минг тоннагача, яъни 20 фоизга оширди.
«Анадолу» агентлигининг хабар беришича, Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғи ҳуқуқий маълумотларнинг расмий порталида эълон қилинган.
«Россия Федерациясига Туркиядан 300 минг тоннагача олиб киришга рухсат берилган ТН ВЭД ЕАЭС 0702 00 000 коди билан таснифланган товарлар ҳажми тасдиқлансин», дейилади ҳужжатда.
Шунингдек ўқинг: Россия турк помидорларини импорт қилиш квотасини кўпайтириши мумкин
2016 йил бошидан 2017 йил ноябригача Россияга Туркия помидорларини етказиб бериш таъқиқланган эди. 2018 йил март ойида Туркиядан 50 минг тоннагача помидор импорт қилиш учун квота жорий этилди. Кейинчалик квота босқичма-босқич ошириб борилди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!