Бош саҳифаЯнгиликларРоссия, Руминия ва Ироқ – Туркия қулупнайининг энг йирик импортёрлари рўйхатида етакчилик қилмоқда
Янгиликлар

Россия, Руминия ва Ироқ – Туркия қулупнайининг энг йирик импортёрлари рўйхатида етакчилик қилмоқда

2021 йилда Туркиядан 46,118 миллион долларлик 42,5 минг тонна қулупнай экспорт қилинди. Бу хусусда “Анадолу” агентлиги Эгей минтақаси экспортёрлари бирлашмалари ассоциациясининг ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Ўтган йили Туркия қулупнайи 43 мамлакатда сотувга чиқарилди.

2020 йилда Туркия 25 миллион долларлик 25,6 минг тонна қулупнай экспорт қилди.

Ўтган йили Туркиядан қулупнай экспорти 2020 йилга нисбатан жисмоний жиҳатдан 66 фоизга, қиймат жиҳатидан эса 84 фоизга ошди.

Россия 2021 йилда Туркиядан қулупнайнинг асосий импортёрига айланди. Ушбу мамлакат пештахталарига 27,8 миллион долларлик қулупнай етказиб берилди.

ТОП-3 импортёрлар рўйхатига Руминия ($8,9 млн) ва Ироқ ($5,6 млн) ҳам кирди.

Султонҳисор Аграр палатаси раҳбари Юксел Йилмазўғлу Туркияда қулупнай етиштиришнинг салмоқли қисми жануби-ғарбий Ойдин вилоятининг айнан шу тумани ҳиссасига тўғри келишини айтди.

Шунингдек ўқинг: «Энг ширин аччиқ қалампир» – Туркия изот қалампирини экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Унга кўра, тумандаги 1 минг 400 гектар майдонда қулупнай етиштирилиб, йилига 70 минг тоннага яқин ҳосил олинмоқда.

Йилмазўғлу минтақада етиштирилган қулупнай ажойиб сифати ва таъми билан машҳур эканини эътироф этди.

Унинг сўзларига кўра, Султонҳисорда қулупнай етиштириш Туркия экспорти учун ҳам, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки, март-апрель ойларида қулупнай етиштириш жараёнида 10 минг кишининг бандлиги таъминланади.

Султонҳисор Туркия қулупнайининг асосий “экспортёри” ва мамлакатдаги иккинчи йирик қулупнай етиштириш марказидир, дейди Йилмазўғлу.

Аграр палата раҳбарининг сўзларига кўра, Султонҳисорда ҳозир қишки  қулупнай ҳосили йиғиб олина бошланган.

“Ўтган йили Туркия 42,5 минг тонна қулупнай экспорт қилди. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг 25 минг тонна экспорти Султонҳисор улушига тўғри келди. Бу 2020 йилга нисбатан икки баравар кўпдир. Ишончим комилки, 2022 йилда биз жорий кўрсаткичларни икки баробар оширишимиз мумкин”, дея қўшимча қилди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда шафтоли ва нектаринларни қайта ишлаш (видео)

EastFruit

Эквадорда совуқ об-ҳаво туфайли банан етиштириш 25 фоизга қисқаради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин