Россия бозорида оқ бошли карам нархи фермер хўжаликларида ушбу маҳсулот ҳажми қисқариши, шунингдек, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқларининг карам харидига юқори қизиқиш билдираётгани туфайли ўсишда давом этяпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, баъзи фермерлар оқ бошли карамни чекланган ҳажмда сотмоқда ва бу мазкур сегментдаги нархлар янада жадал ўсишига олиб келяпти. Булар карамнинг асосий ҳажмини кейинроқ сотишни режалаштирган ихтисослаштирилган сабзавот дўконлари эгаларидир ва шунинг учун улар ҳозир сотув нархларини анча юқори даражада айтишмоқда.
Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади
Бугунги кунда оқ бошли карамнинг сотув нархи 44-58 рубл/кг (0,56-0,73 доллар/кг)ни ташкил қилмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 10% қимматроқ кўрсаткичдир. Айни вазиятнинг асосий сабаби, Россия Федерациясининг марказий зонасида ушбу маҳсулотни етказиб беришнинг қисқариши бўлиб, у ерда фермер хўжаликларининг аксарияти карам сотишни тугатган. Бундан ташқари, қаттиқ совуқ туфайли Доғистондан карам етказиб бериш мураккаблашди, бу ўтган ҳафта баъзи ҳудудларда етказиб бериш танқислигини келтириб чиқарди ва ўз навбатида, ушбу сегментдаги нархлар янада «қайноқ» тус олди.
Айни пайтда Россияда оқ бошли карам нархи ўтган йилги даражадан анча юқори. Шундай қилиб, бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотни 2021 йилнинг январь ойи охирига қараганда ўртача 4,6 баробар қимматроқ етказиб беришга муваффақ бўлишмоқда. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг аксарияти ушбу маҳсулот нархи янада ошиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти ва уларнинг фикрича, маҳаллий фермер хўжаликларида оқ карам захиралари камайиши билан нархнинг ўсиш суръатлари тезлашади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!