Бош саҳифаЯнгиликларРоссия бозорида карам етиштирувчилар ажиотаж талабни қондира олмаяпти
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия бозорида карам етиштирувчилар ажиотаж талабни қондира олмаяпти

Россия оқ бошли карам бозори кўп вақтдан буён ижобий нарх динамикасини сақлаб турибди. Бугунги кунда улгуржи савдо компаниялари вакиллари бозорларда оқ бошли карам тақчиллиги мавжуд эканини қайд этишмоқда, бу эса харидорларнинг доимий фаоллиги фонида ушбу сегментдаги нархлар янада ўсишига сабаб бўлмоқда, дея хабар берди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари.

Натижада, бугунги кунда россиялик фермерлар оқ бошли карамни 48-62 рубл/кг (0,61-0,78 доллар/кг) нархида таклиф қилмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 14% қимматроқдир.

Қайд этиш жоизки, оқ бошли карам нархининг бундай тезликда ўсиши Россия бозорида 42-46 рубл/кг ($0,53-0,58 АҚШ доллари)дан сотилаётган ушбу янги ҳосил маҳсулотининг Эрон ва Ўзбекистондан етказиб берилиши эрта бошланишига хизмат қилди. Шу билан бирга, бугунги кунда импорт маҳсулотлари ҳисобга олинганда ҳам ушбу сегментдаги ажиотаж талабни қондириш имконсиз бўлиб турибди. Қайд этиш жоизки, жорий мавсумда оқ бошли карам импорти эрта бошланиши бозорнинг асосий иштирокчилари учун кутилмаган ҳолат эмас. Кўпчилик ушбу сабзавотни етказиб бериш эрта бошланишини карам нархи тез суръатлар билан ўса бошлаган январь ойидаёқ башорат қилган эди.

Айни пайтда Россия Федерациясида оқ бошли карам нархи 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 5,6 баробар юқори. Шу билан бирга, маҳаллий фермерлар ушбу сегментда сотув нархларини янада оширишни режалаштирмоқда. Улар буни оқ карамга нисбатан талаб ортиб бораётгани, шунингдек, ушбу маҳсулот захираларининг тез қисқариши билан изоҳлашмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин