Бош саҳифаЯнгиликларРезаворлар ва музлатилган сабзавотлар — Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша

Тожикистонда қулупнай нархи йил давомида 0,7 – 27 доллар/кг диапазони бўйлаб ўзгариб туради. Шу билан бирга, декабрдан мартга қадар Россия бозорида ушбу резаворнинг нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда – $ 40/кг нархда сотилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қулупнай етиштириш (юқори сифат шарти билан) Марказий Осиёлик фермер ва экспортёрлар учун фойдали ниша бўлиши мумкин.

Ушбу фикрни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) 8 июнь куни бўлиб ўтган «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» онлайн-конференциясида билдирди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

«Бугун резаворлар бозори жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг йиллик ўсишини намоён этмоқда. Шу билан бирга, янги технологиялар ва юқори маҳсулдор навлар қулупнай ёки малинадан (ёпиқ шароитда етиштирилган) бутун йил давомида ҳосил олиш имкониятини беради. Очиқ ерда ўстирилган резаворларни эса апрелдан ноябргача йиғиб-териб олиш мумкин, холос», деди Бахтиёр Aбдувоҳидов ўз чиқишида.

Резаворлар –  уларни йил давомида етиштириш мумкин

  • Резаворлар – жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг ўсишида муҳим аҳамиятга эга.
  • Янги технологиялар ва нейтрал навлар бутун йил давомида ёпиқ шароитда ўстирилган қулупнай ва малинани йиғиб олишга имкон беради (бугун очиқ ердаги резаворлар апрель ойидан ноябрга қадар ҳосил бермоқда)
  • Замонавий қулупнай навларининг ҳосилдорлиги юқори, ташув учун қулай (маҳаллий 100-200 гр/туп, янги навлари 500 дан 1500 гр/тупгача)дир, бундан ташқари, янги навлар – йирик калибрли, чиройли шакл-шамойилга эга.
  • Марказий Осиёнинг анъанавий бозорларида резаворлар апрелдан июнгача мавжуд. Уларни иссиқхоналарда нафақат баҳор-ёз мавсуми, балки бутун йил давомида осон етиштириш мумкин
  • Биргина қулупнай нархи Тожикистонда йил давомида кг учун 0,7 дан 27 долларгача ўзгариб туради. Декабрдан мартга қадар Россия Федерациясида қулупнай нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда $ 40 /кг (етказиб бериш нархи $ 5/кг гача бўлса ҳам)
  • Талаб – суперсифат!

ФAО халқаро маслаҳатчиси янги навларнинг ҳосилдорлиги ҳақида сўз юритди. Масалан, қулупнайнинг янги навлари биргина тупдан 1,5 кг ҳосил олиш имконини беради. Шу билан бирга, мазкур резавор ташув шароитларига  мослашувчанлиги билан ажралиб туради, мевалари эса чиройли шакл-шамойил, катта калибр ва ёқимли таъмга эга.

Бахтиёр Aбдувоҳидов Марказий Осиёлик мева- сабзавот ишлаб чиқарувчилар учун бошқа жозибали нишалар қаторида резавор, сабзавот ва меваларни музлатиш сегментини ҳам қайд этди. Шу билан бирга, ФAО халқаро маслаҳатчиси ўз фикрига ҳаётий далиллар келтирар экан, ушбу бозорнинг йиллик ўсиши 6 фоизни ташкил этгани ва бу маблағ ҳисобида 180 миллион доллар эканини қайд этди.

«Aфсуски, бугун Тожикистонда маҳсулотга музлатиш йўли билан ишлов бериш усули мавжуд эмас, аммо Ўзбекистон бу йўналишда аллақачон биринчи қадамларни қўйган. Умуман олганда, қайта ишлашнинг барча турларида бўлгани каби арзон хом ашё, арзон ишчи кучи ва арзон энергия мавжуд бўлса, мева-сабзавот ва резаворларни музлатиш бизнеси фойда бериши мумкин. Бу омилларнинг бари Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд. Ва бу музлатиш сегментининг ривожланиш борасида катта имкониятларга эга эканидан далолат беради», дея фикрини давом эттирди Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Мева-сабзавот ва резаворларни музлатиш

  • Музлатилган резавор, сабзавот ва меваларни сотиш ҳажми йилига 6 фоиз ўсмоқда, яъни ҳар йили 180 миллион долларлик ўсишни ташкил қиляпти.
  • Музлатиш технологияларининг икки тури мавжуд: статик ва динамик (IQF)
  • Ҳозирча Тожикистонда бундай ишлов бериш тури мавжуд эмас ва маҳсулотни музлатишга уринишларни Ўзбекистонда кузатиш мумкин.
  • Истеъмолчилар: маҳаллий бозор, В2В сегменти (шарбатлар / консервалар / начинкалар / HoReCa / қандолат маҳсулотлари)
  • Музлатилган СИФAТЛИ маҳсулотларга Европа ва Хитойда талаб катта
  • Ишлов беришнинг барча турлари каби арзон хом ашё, арзон ишчи кучи ва арзон энергия мавжуд бўлганида ушбу бизнес даромадли бўлиши мумкин. Мазкур омилларнинг бари Марказий Осиёда мавжуд.
  • AҚШ, Канада, Қатар ва Хитой бозорларига томон ҳаракатни йўналтириш керак.
  • Хом ашё нархи бир доллардан кам, тайёр маҳсулот нархи эса 2 дан 20 долларгача.

Шунингдек, у Европа ва Хитойда юқори сифатли музлатилган маҳсулотларга талаб катта эканлигини таъкидлади. ФАО халқаро маслаҳатчисининг айтишича, у ерда асосий истеъмолчилар шарбат ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда HоRеCа сегменти вакилларидир.

Шунингдек ўқинг: Нишали мева-сабзавот ва резавор етиштириш фермерларга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов

«Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, хом ашё нархи, одатдагидек, 1 доллар/кг дан ошмайди, аммо тайёр маҳсулот нархи 2 дан 20 доллар/кг гача етади. Шу билан бирга, Марказий Осиёлик мева-сабзавот етиштирувчилар келажакда ўз маҳсулотларини AҚШ, Канада, Қатар ва Хитой бозорларига экспорт қилишга эътибор қаратишлари керак», деди Бахтиёр Aбдувоҳидов.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин