Бош саҳифаЯнгиликларRabobank: голубиканинг глобал истеъмоли кескин ошмоқда
Долзарб Янгиликлар

Rabobank: голубиканинг глобал истеъмоли кескин ошмоқда

«Rabobank»нинг “Сархил маҳсулотлар тўғрисида”ги ҳисоботида прогноз қилинишича, келгуси йилларда голубика экспорти барқарор ўсади.

«Rabobank»нинг агробанкинг бўйича мутахассислари таъкидлашича, келгуси бир неча йил мобайнида сархил голубика экспорти барқарор ўсиши мумкин, чунки, бутун жаҳонда истеъмол даражаси ўсиб бораётган ҳудудлар ривожланишда давом этмоқда. Бу хусусда EastFruit Fruitnet ҳаволасига таяниб хабар берди.

Куни кеча эълон қилинган ҳисоботда Rabobank «компаниялар маҳсулдорлик ва самарадорликни ошириш, шунингдек, юқори сифатли меваларни доимий равишда етказиб беришга интилаётгани»ни таъкидлади.

Яхшиланган навлар Шимолий ва Жанубий Америкадаги голубика етиштириладиган минтақаларда тобора муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Бироқ, Осиё-Тинч океани минтақаси Жанубий Америка ва Европа, Африка ҳамда Осиёда ушбу резавор яқиндан буён етиштирилаётган минтақалар ҳисобига тез кенгаймоқда.

«Биз 2025/26 йилларда жаҳон экспорти қарийб 900 минг тоннага етишини кутмоқдамиз, шундан 70% дан кўпроғи бешта экспортёр мамлакат улушига тўғри келади, булар – Перу, Чили, Канада, Мексика ва Испания/Марокашдир»,  дейди Rabobankнинг Шимолий Америкадаги Сархил озиқ-овқатлар бозори бўйича катта таҳлилчиси Дэвид Маганья.

Глобал талабнинг кенгайиши

Сўнгги ўн йил мобайнида глобал голубика экспорти ўртача йиллик темп (CAGR) билан тахминан 11%га ўсди.

Rabobank маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилда  халқаро юк ташиш ва етказиб бериш ҳажми кескин ошди, бу эса «АҚШ, Чили, Аргентина ва Европадан маҳаллий етказиб беришни тўлдириб турадиган янги иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ошишини таъминлайди. Янги иштирокчилар – бу Перу, Мексика, Марокко, Жанубий Африка ва Хитойдир».

2019/20 йилги мавсумдан буён Перу сархил голубикани энг кўп экспорт қилувчи давлатга айланди ва Чили ушбу резаворни экспорт қилиш бўйича бугун жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Чили ҳам, Перу ҳам Хитой, Европа ва АҚШга божхона тўловларисиз  ўтказиб юбориладиган бозорга кириш имкониятига эга. Бу мамлакатлар глобал талаб ортиб бораётганидан манфаатдор”, дейди Rabobankнинг Жанубий Америкадаги Сархил озиқ -овқат бўйича катта таҳлилчиси Гонсало Салинас.

Истеъмолнинг ўзгарувчан манзараси

АҚШ ва Канада истеъмол миқдори бўйича ҳали ҳам энг катта ҳажмдаги голубикани ўзлаштирмоқда, аммо ҳозирги вақтда талаб ўсишининг асосий манбаи Европа ҳисобланади. Худди шунингдек, Хитой ҳам маҳаллий ва импорт етказиб бериш ҳажми ортиши ҳисобига голубика истеъмоли бўйича Осиёда биринчи ўринда туради. Талаб манзараси Шимолий Америкадан бутун жаҳондаги ўсиб бораётган бошқа истеъмолчиларга қадар ўзгариб бормоқда.

Яхшиланган навлар голубика етиштирилаётган ҳудудларда муҳим роль ўйнайди

Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, бозор рақобатдошлиги ва истеъмолчилар талабчанлиги ошгани сайин ўсиш имкониятларидан фойдаланишда сифат изчиллиги муҳим аҳамият касб этиб бораверади.

«Уруғчилик компаниялари истеъмолчиларни кўпроқ жалб қилиш ва чакана савдони кўпайтириш учун маҳсулот таъми, транспортировкаси ва  сақлаш муддатига эътибор қаратиб, бозордаги савдо ва кўпроқ истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш имконини берувчи навлар устида ишлашмоқда. Деҳқонлар кўпроқ ресурсларни тежаш, юқори ҳосил олиш ва йиғим -теримнинг автоматлаштирилган тизимига ўтишга эътибор қаратишдан фойда кўради ”,  деди Маганья.

Голубика сектори ушбу резавор етиштирилаётган барча минтақаларда маҳсулдор ишлаб чиқарувчилар, қадоқловчилар ва юк жўнатувчилар, шунингдек, самарали маркетинг занжирини яратиш учун ишончли ҳамкорларни талаб этади. Олис бозорларга юқори сифатли маҳсулот етказиб бериш учун йиғим-теримдан кейинги қайта ишлаш ҳали ҳам зарур.

«Жаҳон бўйлаб турли портларда кечикишлар сони ортиб бораётгани сабабли логистика ва узоқроқ муддат сақлаш имконини берувчи сифат зарурдир», дея хулоса қилди Салинас.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Бу йилги саримсоқ мавсуми мураккаб бўлади

EastFruit

Мавсумнинг биринчи ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмда тарвуз экспорт қилинди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин