Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонга Ўзбекистондан касалланган помидорлар олиб кирилишига рухсат берилмади
Янгиликлар

Қозоғистонга Ўзбекистондан касалланган помидорлар олиб кирилишига рухсат берилмади

Қозоғистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Агросаноат мажмуасининг Давлат инспекциялари қўмитаси ҳудудий бўлинмалари томонидан карантин фитосанитар назоратини амалга ошириш чоғи бир ҳафтанинг ўзида (2021 йил 15 октябрдан 22 октябргача) ўсимликлар карантини борасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун 1 минг тоннадан ортиқ карантин остидаги импорт маҳсулотлар олиб кирилишига чек қўйилди.

Россия Федерацияси, Қирғизистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Туркия, Молдова, Нидерландия, Италия ва Колумбиядан маҳсулотлар олиб киришда жами 69 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Россия Федерациясидан 689,7 тонна картошка, карам, лавлаги, помидор, пиёз, буғдой, арпа, мевалар, қуруқ мевалар ва ёнғоқлар ассортименти, Қирғизистондан 66,4 тонна картошка, карам, олма ва нок, Голландиядан 170 195 дона гул кесмаси олиб кирилаётган 52 ҳолатда фитосанитария сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.

13 ҳолатда карантин  маҳсулотлари белгиланган манзилда иккиламчи текширув учун тақдим этилмаган.

2 ҳолатда карантин объектлари аниқланди. Хусусан, Ўзбекистондан 18 тонна помидор олиб кирилаётганда «Помидорнинг доғли тосповируси» (Tomatto spotted wilt virus) ва Колумбиядан 640 бош чиннигуллар олиб кирилаётганда «Ғарбий гул трипси» (Frankliniella occidentalis) мавжудлиги аниқланган.

2 ҳолатда – Афғонистондан 64 тонна майиз олиб кирилаётганда фитосанитария сертификатида транспортга оид маълумотлар йўқлиги ҳамда Италиядан паллетлар олиб кирилаётганда маркировка йўқлиги шаклидаги фитосанитария талабларига номувофиқлик аниқланган.

Ўсимликлар карантини борасидаги қонун ҳужжатларини бузган шахсларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 400-моддаси бўйича маъмурий материаллар ва жарималар солинган.

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат комплексидаги давлат инспекцияси ҳудудий инспекциялари ўсимликлар карантини борасида 5 мингдан ортиқ қоидабузарликларни аниқлади. Бунинг натижасида 392,8 миллион тенге миқдорида маъмурий жарималар ундирилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин