Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистондан пиёз экспорти чекланиши мумкин
Янгиликлар

Қозоғистондан пиёз экспорти чекланиши мумкин

Қозоғистонда пиёз захиралари инвентаризациядан ўтказилади. Агар унинг тақчиллиги хавфи мавжуд бўлса, ушбу сабзавот экспортида чекловлар жорий этилиши мумкин. Бу ҳақида ElDala.kz га Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида пиёз нархи ошишини чеклаш масаласи кўриб чиқилди: “Муҳокамалар якуни бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга аҳоли талабини тўлиқ қондириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган реал пиёз захиралари бўйича таҳлилни амалга ошириш топширилди. Агар таҳлил натижалари мавсумлар оралиғида пиёз тақчиллиги хавфини кўрсатса, ички бозорни ҳимоялаш чоралари олдиндан кўрилади”, дейилади Савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Айни пайтда Қозоғистон Республикаси Бош вазири матбуот хизмати Савдо вазирлиги 2023 йилда мавсумлар оралиғидаги сабзавотлар импорти бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиққанини маълум қилди.  Ҳужжатда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари импортини ҳудудлар ва  савдо тармоқлари бўйича тақсимлаш тартиби, тармоқлар етказиб берувчилар билан сабзавотлар импорти бўйича шартномаларни ўз вақтида тузиши учун савдо тармоқларини вилоятлар ҳокимликлари орқали айланма схемалар бўйича молиялаштириш муддатлари ва ҳажмлари кўриб чиқилади. Шу билан бирга, QazTrade Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази орқали маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш учун яшил йўлакни таъминлашга кўмак берилади.

Қолаверса, қозоғистонлик маҳсулот етиштирувчилар билан белгиланган нархларда сабзавот етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар фақат қисман бажарилмоқда. Савдо қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Айдар Абилдабековнинг айтишича, ҳудудий ҚХКлар томонидан 206 минг тонна сабзавот етказиб бериш бўйича тузилган 120 та шартномадан атиги 125 минг 796 тонналик 80 та шартнома юридик кучга эга.  Шунингдек, кўпгина шартномаларда оширилган нархларда сотиш ва ҳажмни кам етказиб бериш учун жарима санкциялари назарда тутилмаган.

Кўпгина шартномаларда нархларни қайта кўриб чиқиш назарда тутилмаган ва шунга мос равишда нархлар пасайтирилган ҳолатларда қўшимча битимлар тузилмайди.  Мисол учун, Ғарбий Қозоғистон вилоятида якка тартибдаги тадбиркорлардан бири билан тузилган шартномада 1 кг сабзи нархи 200 тенге бўлган. Бугунги кунда сабзининг ўртача нархи 150 тенге, лекин шартнома қайта кўриб чиқилмаган”, деди Айдар Абилдабеков.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин