Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди
Янгиликлар

Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди

22 январдан эътиборан, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига уч ойлик таъқиқ амал қила бошлаган эди. Аммо фермерлар идоралараро комиссия (ИК)ни белгиланган квота доирасида экспортни очишга ишонтира олди. Бу хусусда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар иттифоқи раҳбари Қайрат Бисетаев ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

“Савдо вазирининг аралашувидан сўнг мен ИК йиғилишида шахсан қатнашишга муваффақ бўлдим. Ҳозиргина картошка экспортига қўйилган таъқиқни февралдан апрелга қадар бўлган даврда 144 минг тонна товар картошкаси учун квоталар билан алмаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.  Шунингдек, ушбу давр учун 57 минг тонна картошка уруғига квота ажратилди”, дейди Қайрат Бисетаев.

Шунингдек, у сабзи экспортига қўйилган чекловлар комиссия қарори билан бутунлай олиб ташланганини айтди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин

Аввалроқ ҳукумат баҳорда тақчиллик ва нархлар ошишини олдини олиш мақсадида, картошка ва сабзи экспортини чеклашга қарор қилган эди. Бундай чора ортиқча эканлигига ИКни ишонтириш учун Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси мамлакатдаги картошка захираларини қайта ҳисоблаб, кенг кўламли тадқиқот ўтказди.  Аниқланишича, ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари 1 миллион тоннадан сал кўпроқ маҳсулот етиштирган, шундай қилиб, шахсий томорқаларда маҳсулот етиштириш билан бирга, Қозоғистон Республикасида 2 миллион тонна ҳосил олинган.

Келгуси йил учун (83 минг 660 тонна) уруғлик рефракцияси ва экишдан сўнг мамлакат қишлоқ хўжалиги корхоналарида 844 минг 389 тонна товар картошкаси етиштирилди. Шу билан бирга, Қозоғистондаги шаҳар аҳолисининг эҳтиёжини тадқиқотчилар 614 810 тоннага баҳоламоқда. Импорт (йилига 70 минг тонна)ни ҳисобга олсак, мамлакат фермерлари ички бозорга 544 минг 810 тонна картошка етказиб бериши етарли. Демак, жорий мавсумда (2022 йилнинг июлига қадар) экспорт салоҳияти 299 578 тоннани ташкил этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин