Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда барқарорлаштириш жамғармаларидан пиёз сотила бошланди
Янгиликлар

Қозоғистонда барқарорлаштириш жамғармаларидан пиёз сотила бошланди

Қозоғистон вилоятларида барқарорлаштириш жамғармалари ҳисобидан савдо объектларига пиёз сотила бошланди. Бу ҳақида ElDala.kz га Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

“Сабзавотларни шакллантирилган захирадан чиқариш юмушлари нархларни барқарорлаштириш бўйича амалдаги чора-тадбирлар доирасида бажарилмоқда, жумладан, барқарорлаштириш жамғармаларидан сабзавотларни савдо объектларига республиканинг барча ҳудудларида арзонлаштирилган нархларда сотиш бўйича товар интервенцияларини қўллаш бошланди”, дейилади вазирлик хабарида.

Масалан, Жамбил вилоятидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари омборларида ҳозир 38 минг тоннага яқин сабзавот бор.  Амалдорларнинг айтишича, “омборларда пиёз мамлакат ички бозорининг бугунги талабини қондириш учун етарли миқдорда мавжуд”.

Жамбил вилояти Тадбиркорлик ва индустриал-инновацион ривожланиш бошқармасидан маълум қилишларича, вилоятда  пиёз кузда харид қилинган.  Бугунги кунда у 40 га яқин савдо объектларига 115 танга/кг нархда сотилди, дўконлар эса ўз навбатида, пиёзни 128 танга/кг дан сотмоқда. Бугунги кунда захиралар нафақат Жамбил вилоятидаги савдо объектларини таъминлаш, балки бошқа ҳудудларга ҳам пиёз етказиб бериш учун етарли.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин