Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридорининг таркибий қисмига айланади
Янгиликлар

Қозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридорининг таркибий қисмига айланади

Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Торебаев ва Россия экспорт маркази бош директори Вероника Никишина Евроосиё маҳсулотларини тақсимлаш тизимини шакллантириш ва Марказий Осиё – Қозоғистон – Россия маҳсулотлар оқимини шакллантириш борасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди. Тез бузиладиган маҳсулотларни етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда ElDala.kz сайтига Қозоғистон савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридори уч томонлама бўлиши керак, чунки маҳсулот юклари Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Поездлар узлуксиз тўхтамасдан ҳаракатланиши учун биз назорат органларининг ишини бир-бирига мослашимиз керак, тез бузиладиган маҳсулотларни етказиб беришда бу жуда муҳимдир. Шундай қилиб, биз уч мамлакат бизнесига рақобатбардош устунликларни ва мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмасини сезиларли даражада ошириш имконини беради”, – деди Вероника Никишина.

Ўз навбатида, Қайрат Торебаев мамлакатлар бу ишни мувофиқлаштириши ва бир-бирига мослаштириш кераклигини таъкидлади. Жумладан, Россиядан Афғонистонгача бўлган бутун коридор бўйлаб қулай транзит тарифларини шакллантириш масаласини ҳал қилиш керак.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон мева-сабзавотлари «Агроэкспресслар» ёрдамида Россияга тўғридан-тўғри етказиб берилади

Шунингдек, томонлар Хоргос ва Марказий Осиё халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик чегара марказлари негизида саноат кооперациясида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кейинчалик учинчи мамлакатлар бозорига, шу жумладан, Марказий ва Жанубий Осиё ва Хитой бозорига олиб чиқиш борасида ҳам музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин орада Qaztrade савдо сиёсатини ишлаб чиқиш маркази ва Россия экспорт маркази ўртасида Ҳамкорлик шартномасини тузишга келишиб олдилар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин