Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз экспорти чекловини қўллаб-қувватламайди
UncategorizedЯнгиликлар

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз экспорти чекловини қўллаб-қувватламайди

Қозоғистон ички бозорида пиёз захиралари етарли, тақчиллик йўқ. Аммо шунга қарамай, ҳудудларда ушбу сабзавот нархининг ўсиши кузатилмоқда, деб хабар берди «АПК Новости» сайти.

Жорий йилда зарур маҳсулот ҳажми мавжудлиги ва ички бозорда тақчиллик йўқлигига қарамай, шакар ва сабзавот маҳсулотлари, хусусан, пиёз нархи ошиши кузатилди”, дейилади Марказий коммуникациялар хизмати хабарида.

Ойлик эҳтиёж 26 минг тоннани ташкил этмоқда ва бугунги кунда пиёз захираси 35 минг тоннага яқин.

Июнь ойидан буён Қозоғистонда эртаги пиёз ҳосили йиғиб олиняпти.  Эртапишар пиёзнинг умумий ҳажми 90 минг тоннадан ошиши кутилмоқда, шундан 35 минг тоннаси йиғиб олинди.

Айни пайтда пиёз экспортига чеклов чораларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирининг сўзларига кўра, вазирлик бу ташаббусни қўллаб-қувватламайди, чунки эртапишар пиёзни сақлаш муддати жуда қисқа. Шу боис, Қозоғистонда уч ой ичида деярли 90 минг тонна пиёзни тўлиқ истеъмол қилиш имконсиз: маҳсулот сифати ёмонлашиши ва истеъмолчига етиб бормаслиги хавфи юқори.  Бу масала идоралараро комиссияда ҳал этилмоқда.

Айни пайтда вазирлик Туркистон ва Жамбил вилоятлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда пиёз етиштирувчилар ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш устида ишламоқда. Йиғилиш натижаларига кўра, пиёз нархи 220 тангадан 110 тангага тушди.

«Сентябрда кузги пиёз йиғим-терими бошланади. Унинг ҳажми 1 миллион тоннадан ортиқ бўлиб, ички бозор талабини тўлиқ қондириши прогноз қилинмоқда. Шунинг учун пиёз етарли ва унга чеклов чораларини киритишга ҳожат йўқ”, дея хулоса қилди Қишлоқ хўжалиги вазири.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин