Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради
Янгиликлар

Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султоновнинг Қирғизистонга амалий ташрифи доирасида Қозоғистондан Қирғизистон бозорига 1 миллион долларлик эртаги сабзавотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Бу хусусда ElDala.kzга Қозоғистон Республикасининг Савдо вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон ва Қирғизистон компаниялари сабзи ва карам етказиб бериш бўйича 1 миллион долларлик келишувга эришган.

Бундан ташқари, Қирғизистонга тез тайёрланадиган лапша етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.

Шунингдек, миллий стандартларни қабул қилиш, қўллаш, таржима қилиш ва тарқатиш бўйича  “КазСтандарт” МТИ ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Стандартлаштириш ва метрология маркази ўртасида лицензия шартномаси имзоланди.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров билан бўлиб ўтган учрашувда “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти негизида чегара саноат савдо-логистика мажмуасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг бориши муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, ички тарқатув тармоғини шакллантириш жараёни ва Қирғизистонда УТМ яратиш лойиҳаси ҳамда уларнинг Евроосиё тарқатув тизимига янада интеграциялашувини муҳокама қилишди.

“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, сақлаш ва логистика тизимини яратиш Қирғизистондан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 2 бараварга – 90 миллион доллардан 175 миллион долларгача оширади. Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили бой берилишини 40 фоиздан 10 фоизгача камайтиради”, дейди Бахит Султонов.

Тадбирлар якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 795,1 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга кўпдир.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистондан Қирғизистонга экспорт ҳажми 10,6 фоизга ўсди ва 519,9 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистонга Қирғизистондан импорт ҳажми 17,7 фоизга ўсиб, 275,1 миллион долларни ташкил қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистоннинг Павлоград вилоятидаги агрокорхона PepsiCo билан шартнома имзолади

EastFruit

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин