Қозоғистонда паром флотини қуришга қарор қилинди. Келгусида республика Марказий Осиё минтақасидаги асосий транспорт-логистика хабига айланиши режалаштирилган. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Транспорт қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қосим Тлепов сўз юритди.
“Ҳозирга қадар фойдаланилмаган салоҳият асосий муқобил йўналишлардан бири бўлмиш Транскаспий халқаро транспорт йўналишидир. Ўз вақтида, аввалги давлат дастури ва ҳужжатлари доирасида биз Оқтау портида паром мажмуини қуриш лойиҳаларини амалга оширган эдик. Мавжуд Оқтау портининг ўтказиш салоҳиятини кенгайтириш мақсадида, хусусан, қуруқликда юк ташишга мўлжалланган учта терминал қурилди. Бугунги кунда инфратузилмамизнинг ўтказиш салоҳияти деярли 21 миллион тоннани ташкил этади. Биз бу йўналишда исталган турдаги юкларни ташиш имкониятига эгамиз”, дейди Қосим Тлепов.
Қозоғистон ўз савдо флотига эга. Булар бугунги кунда Каспий денгизида фаол ишлаётган ва контейнерлар ташишни таъминлаётган қуруқликда юк ташувчи тўрт кемадир. Йил охирига қадар миллий денгиз ташувчиси — “Казмортрансфлот” компанияси яна иккита контейнер ташувчи кемани фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда, деб ёзган ElDala.kz.
“Биз ўз паром паркимизни қуриш ниятидамиз. Узоқ муддатли истиқболда уларнинг сонини 10 тага етказмоқчимиз. Бугунги кунда асосий монополист, албатта, Озарбайжон юк ташувчи компаниясидир”, деди Қосим Тлепов.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади
Қўмита раҳбарининг таъкидлашича, контейнерлар оқими кўпайтирилаётгани муносабати билан Оқтау портида контейнерлар хабини қуриш режалаштирилган.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда халқаро транспорт-логистика компанияси ва жаҳон контейнер операторларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Бу бизга уларнинг контейнер паркини жалб қилиш имконини беради. Бугун биз контейнерлар тақчиллигини бошдан кечирмоқдамиз. Шунинг учун контейнер паркини жалб қила олсак, бу транзит экспорт имкониятларини оширади”, деди у.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!