Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади
Янгиликлар

Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади

Транскаспий халқаро транспорт маршрути (ТХТМ) бўйлаб юк ташишни ривожлантириш учун “Ақтау денгиз порти” ЭИЗ негизида контейнер хабини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда ElDala.kz.

“Сингапурнинг PSA International компанияси билан контейнер хаби лойиҳасини амалга оширишда ушбу компаниянинг иштирок этиши бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек,  Маersk, МSC ва Cоscо Shipping каби халқаро контейнер операторларининг контейнер парки жалб қилиниши кутилмоқда.   Хусусий бизнесни жалб қилган ҳолда савдо флотини тўрт паром билан тўлдириш  режалаштирилган”, деди Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилда Ақтау ва Қўриқ денгиз портлари орқали ташув ҳажмини 4 миллион тоннага яқин экспорт юкларини йўналиш ўзгартирилиши ҳисобга олинган ҳолда 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади

Қозоғистонда логистика занжирларининг узилиши фонида экспорт ва транзит юкларни ташиш учун муқобил йўналиш ва коридорлар ишлаб чиқилди.  Экспорт юклари Латвия портлари (Лиепая, Рига, Вентспилс)га ва ТХТМга йўналтирилади. Шу муносабат билан Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан БТЛК (Бирлашган транспорт- логистика компанияси)га ўхшаш Қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

ТХТМ йўналиши Ақтау ва Қўриқ денгиз портлари орқали ўтади, сўнгра фидер ва паром линияси бўйлаб, Баку (Алят) портига, Озарбайжон ва Грузия темир йўллари бўйлаб, Батуми ва Поти портларига боради. Кейинчалик – Европа ёки Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали Туркиянинг Истанбул, Мерсин портларига ва ундан кейин Европага йўналтирилади.

Ақтаудан Батуми/Потигача бўлган масофа тахминан 1300 кмни ташкил этади, шундан, Ақтау – Баку – денгиз орқали 450 км, Баку – Батуми/Поти – темир йўл орқали 850 км масофадан иборатдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Жануби-Шарқий Осиёдаги KFC ва МcDonald’s ресторанларида картошка фриси тақчиллиги кузатилмоқда

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин