branch of buckthorn berries
Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди
Янгиликлар

Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди

Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди.

«Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология ва косметология саноатида чаканда барги ва ҳатто ёғочидан ҳам муваффақиятли фойдаланилмоқда”, деб ёзди Тлектес Есполов Facebookдаги саҳифасида.

У шунингдек, чаканда етиштиришнинг қатор салбий жиҳатларини қайд этди: плантациялар унумдорлиги ошишининг сустлиги, паст ҳосилдорлик ва сезиларли меҳнат юкламаси – бу, айниқса, ҳосил йиғим-терими вақтида янада кўпроқ кўзга ташланади. Ривожланган мамлакатларда ушбу жиҳатлар плантация майдонларининг ўсишини сустлаштирадиган асосий омилдир. Қозоғистонда эса чакандани тижорат мақсадларида етиштириш ҳозирча амалга оширилмаяпти.

Шунингдек ўқинг: Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима

Барча омиллар ҳисобга олинган ҳолда ҚозМАТУ олимлари чаканда етиштиришнинг самарали технологиясини таклиф қилишди.

«Экин экилганидан кейинги учинчи йилда 40 т/га ҳосил олинишини кафолатлаймиз, уни ҳосил билан бирга ўриб, стационар тарзда йиғиб олиш мумкин. Йиғим-терим жараёнида қуруқ вазни 5-7 т/га га етадиган барглар ва ёғочлар ҳам олинади. Бу технологиямизнинг яна бир афзаллиги, у чиқиндисиз, демак, юқори даражада экологик соф”, дейди Тлектес Есполов.

Унинг сўзларига кўра, технология тақдимоти чоғида потенциал инвесторлар ушбу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдирган. Олимларнинг фикрича, ишланма инвесторлар ва фермерларга инвестициялардан тез фойда олинишини кафолатлайди.

Бундан ташқари, ҚозМАТУ  негизида чаканда кластерини яратиш режалаштирилмоқда. У ерда ўқув семинарлари ва биотехнологик лабораторияда чаканданинг энг яхши навларини жадал кўпайтириш бўйича семинарлар ўтказилади.  Кейин кўчатлар ақлли иссиқхонада ўстирилади. Бунинг натижасида фермерлар virus free тоифасидаги сертификатланган экин материалини олишлари ва чаканда етиштиришнинг янги технологиясини жорий қилишлари мумкин бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин