Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон мева ва сабзавотларни сақлаш учун замонавий ва арзон инфратузилмаларни яратишни жадаллаштирмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон мева ва сабзавотларни сақлаш учун замонавий ва арзон инфратузилмаларни яратишни жадаллаштирмоқда

Биринчи ярим йилликда Қозоғистонда инфляция 7,9 фоизни ташкил этди ва белгиланган мақсадли 4-6 фоизли коридордан чиқди. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлашди, деб ёзади ElDala.kz.

Пандемия мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимининг заифлигини кўрсатиб қўйди. Мамлакат президенти Қосимжўмард Тўқаев сўзларига кўра, маҳсулотлар бозорини импорт ёки экспорт учун ёпиш самарасиз, шу билан бирга, “маҳаллий қишлоқ хўжалиги саноатининг ички бозорни асосий маҳсулотлар билан таъминлай олмаслигини танқид қилиш мутлақо адолатлидир”.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавот маҳсулотларидан агрокарвон ташкил қилмоқда

Нархларни белгилашда асосий омиллар бу ишлаб чиқариш харажатлари, мавсумийлик ва шаффоф бўлмаган воситачилик схемалари ҳисобланади.

“Таъминотнинг мавсумийлиги, сўздан ёки атамадан келиб чиққан ҳолда, мутлақо кутилган, тахмин қилинадиган ва шунинг учун бошқарса бўлади, дегани. Ушбу муаммонинг ечими маҳсулотларни кейинги мавсумга қадар сақлаш учун замонавий ва арзон инфратузилмани яратишга билан боғлиқ.

Сабзавот дўконларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар бир неча бор берилган. Ушбу масалалар ҳукумат мажлисларида ҳам кўриб чиқилганди. Афсуски, вазият ижобий томонга ўзгармаяпти”, – деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, фақат Атирау, Жамбил, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун етарли имкониятга эга. Шу билан бирга, Ақтўбе вилоятида узоқ муддатли сақлашга имкониятнинг етишмаслиги 79%, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 56%, Шарқий Қозоғистон вилоятида – 50% дан ортиқ миқдорни ташкил қилади.

Қосим-Жўмард Тўқаев таъкидлаганидек, бу муаммони тизимли равишда ҳал қилиш керак. Шунинг учун у ҳукуматга ҳокимлар билан биргаликда сабзавот дўконларини қуриш ва модернизация қилиш режасини ишлаб чиқишни топширди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин