Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавот маҳсулотларидан агрокарвон ташкил қилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавот маҳсулотларидан агрокарвон ташкил қилмоқда

Қозоғистон савдо ва интеграция вазири раҳбарлигидаги Бахит Султанов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини якунлади. Музокаралар натижасида 3 млн долларлик шартномалар имзоланди. Шунингдек, томонлар қўшни мамлакатларнинг мева-сабзавот маҳсулотларидан иборат агрокарвон ташкил қилиб, янги товар ташиш йўналишини синовдан ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Бахит Султановнинг Facebookдаги саҳифасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Аввалроқ Савдо вазирлиги раҳбари мавсумлар оралиғида мамлакатда нархлари кескин кўтарилиб кетаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга етказиб беришни таъминлаш мақсадида Тожикистон ва Ўзбекистонда музокаралар ўтказган.

“Бизнес вакиллари билан бир ҳафталик меҳнатимизни амалда синаб кўрмоқчимиз: яқин кунларда агропоезд-автокарвон шакллантирамиз. Трейдерлар Қозоғистон ва Россия савдо тармоқлари томонидан берилган буюртмаларни тўплаб, Тожикистон ва Ўзбекистондаги биз борган туманларда маҳсулотларни йиғиб олади. Товар йўлагининг барча нуқталаридан ўтиб чиқамиз. Шу тариқа янгидан яратилаётган минтақавий товар ўтказиш тизимини синовдан ўтказамиз. Эришилган келишувлар чегараларда қандай ишлашини кўрамиз”, деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳудудлардаги нархлар шаклланишининг ўзига хосликларини ўрганиш мақсадида Қозоғистон делегацияси ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқага чиққан. Далалар, боғлар, бозорлар, агрологистика марказларида бўлдик, транспорт йўлаклари ва етказиб бериш бозорларига чиқишдаги тўсиқлар ҳақида суриштирдик.

Шунингдек ўқинг:  Алмати вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирувчи иссиқхона комплекси ишга туширилди

“Биз муҳокама қилган масалалар орасида яна бир муҳим жиҳат: товар ўтувчи йўлак бўйлаб ташкил қилинадиган логистика марказларида нафақат маҳсулотни калибрлаш ва навларга ажратиш, балки тўғри қадоқлашни ташкил этиш масаласини ҳам ҳал этиш лозим. Йирик савдо тармоқларида қадоқлашга жуда қатъий талаблар қўйилади, уларсиз ҳатто энг яхши товар ҳам ҳеч қачон пештахтага чиқмайди”, қайд этди Бахит Султанов.

Ўзбекистонда тарани ўзи ишлаб чиқаришни йўла қўйиш бўйича яхши тажриба тўпланган. Агрологистика марказлари атрофида қайта ишлаш билан боғлиқ қўшимча ишлаб чиқаришлар иш бошлайди. Масалан, сублимацияли қуритиш, мевалардан чипслар тайёрлаш ва шу кабилар. Савдо вазирлиги Қозоғистондаги бизнесга кўмак беришга тайёр – фермерлар, логистлар ва трейдерларга ушбу тажрибани ўрганиб, марказлар атрофида қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишга ёрдам кўрсатилади.

“Охирги икки кунда иккита контракт имзоладик. Биринчиси ўзбек гилосини сотиб олиш бўйича 500 минг долларлик шартнома. Бунда контракт тузган Қозоғистон компанияси ўзбек ва қозоқ йирик гилослари партиясини йиғиб, Дубайдаги савдо тармоқларига етказиб беришни режалаштирмоқда. Иккинчи контракт – Сўғд вилоятининг (Тожикистон) Гафуров туманидан мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистон савдо тармоқларига етказиб беришни назарда тутади. У ҳам ярим миллион долларга тенг”, дея аниқлик киритди вазир.

Шунингдек, унинг айтишича, сафардан Қозоғистонда мавсумлар оралиғида танқис бўлиб қоладиган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича контрактлар тузиш мақсади ҳам кўзланганди. Ўз навбатида, қўшни мамлакатларнинг етказиб берувчилари ва логистлари музокаралар пайтида транспорт бекор қайтмаслиги учун талаб юқори бўлган Қозоғистон маҳсулотлари – ўсимлик ёғи ва мойлаш материаллари, ўғитлар, ҳатто ёғоч ва кўмир етказиб беришни сўради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

EastFruit

Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда?

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин