Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон картошка импортини 67 баравар оширди
Янгиликлар

Қозоғистон картошка импортини 67 баравар оширди

Қозоғистонда картошка экспорти даражаси кескин ортгани сабабли унинг танқислиги юзага келди. Йил бошидан буён республикада картошка 38,5 фоиз қимматлади. Бу хусусда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов ҳукуматда бўлиб ўтган йиғилишда хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда картошка етиштириш ички истеъмолнинг 108%идан ортиғини таъминлайди. Шу билан бирга, маҳсулот умумий ҳажмининг ярмидан кўпи ёрдамчи хўжаликлар ҳиссасига тўғри келади ва у товар айланмасида деярли қатнашмайди. Вазирнинг таъкидлашича, картошка нархи кўтарилишининг асосий омили йил бошидан буён маҳаллий картошка етиштириш уч баравар – 903 минг тоннадан 329 минг тоннага камайганидир, дея хабар бермоқда «Aзаттик» радиоси.

«2020 йилда картошка экспорти рекорд даражага, яъни 360 минг тоннага етди. Шундай қилиб, картошка экспорти улуши унинг савдо ишлаб чиқариш ҳажмининг 19 фоизини ташкил этади. Бу эса дўкон пештахталарида картошка етишмаслигига ва мавсумлар оралиғида импортга эҳтиёж пайдо бўлишига олиб келади», деди Бахит Султонов.

Шунингдек ўқинг: Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар

Юзага келган дисбалансни қоплаш учун шу даврда Эрон ва Покистондан 28 минг тонна картошка маҳаллий картошкадан «уч баравар қиммат» нархда сотиб олинди. Умуман олганда, тўрт ой давомида картошка импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67 баравар ошди ва импорт нархи йил бошидан буён 47 фоиз ўсди.

Бахит Султоновнинг сўзларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимиятлар тегишли чораларни кўрмаган. Қозоғистонда ўтган йилнинг март ойи ўрталаридан то май ойи бошига қадар бўлган фавқулодда ҳолат пайтида расмийлар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гречка, шакар, картошка, сабзи, пиёз ва кунгабоқар ёғи экспорт қилинишини таъқиқлашди.

Худди шундай ҳолат сабзи савдосида ҳам кузатилди:

йил бошидан бери маҳаллий маҳсулотлар захираси 81 фоизга, яъни 211 мингдан 40 минг тоннагача қисқарди. Шу билан бирга, мавсумлар оралиғида Қозоғистонга асосий сабзи етказиб берувчи Ўзбекистонда унинг нархи 55 фоизга ўсди.

Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистон аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги ерларининг нисбати бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туришини хабар қилди. Шунга қарамай, мамлакат сотганидан кўра кўпроқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилади, инфратузилма ҳам ривожланмаган, соҳада меҳнат самарадорлиги ривожланган мамлакатларга қараганда 10 баравар пастдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин