Бош саҳифаЯнгиликларДунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар
Долзарб Махсус Янгиликлар

Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар

“Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади ва уларнинг экспорт улуши ҳар доим мевалардан кам бўлади», – дейди БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси, EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий платформаси раҳбари Катерина Зверева Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари онлайн-конференциясидаги чиқишида.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

Жаҳон сабзавот савдосининг умумий манзарасида помидор, қалампир, шунингдек музлатилган сабзавотлар ва картошка мутлақ етакчилардир. Мисол учун, помидорнинг улуши 15%, қалампир – 11%, деб қайд этди Катерина.

«Умуман олганда, сабзавотлар борасида маълум бир қизиқ тенденцияни кузатиш мумкин – ўсиш асосан муайян сабзавотларнинг жаҳон бозоридаги нархи ошиши билан боғлиқ. Ҳажмларда эса ўсиш унчалик сезиларли эмас. Сўнгги 5 йил ичида пул қийматида олсак, дунёда музлатилган сабзавотлар ва картошка экспорти энг кўп ўсди. Музлатилган сабзавотлар HoReCa сегменти учун қулай. Қалампир ва помидор ҳам ўсмоқда. Шу билан бирга, тонналарда ҳисоблаганда помидор савдосининг глобал ҳажми пасаймоқда. Эътибор беринг, помидор экспортининг пул ифодасидаги ўсиши ишлаб чиқарувчиларнинг мазали, хушбўй ва истеъмолчи кўпроқ тўлашга тайёр бўлган, қиммат навларига ўтаётгани билан боғлиқ», – дейди Катерина Зверева.

Янги картошка савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, Катерина Зверева ишлаб чиқарувчилар сифат ва технологияларга сармоя киритаётганига эътибор қаратди. Дарҳақиқат, муайян калибрдаги, турли мақсадлар учун ва ҳаттоки ҳар хил таъмга эга бўлган картошкаларнинг урфга кириши меъдага теккан картошкага янги «нафас» берди.

Баргли ва бошли салатларининг савдосини солиштириш ҳам қизиқиш уйғотади. Баргли салатлар кўпроқ фойдалидир, шунинг учун уларнинг жаҳон бозорида сотилиши ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, карам салатларининг савдоси пасаймоқда, чунки уларнинг фойдали хусусиятларига баргли кўкатлардан пастроқдир.

Сарсабил савдо ҳажмларида ўсиш кузатилмоқда, аммо нархлар пасайди, шу жиҳатдан пул ифодасида унинг ўсиши жудаям сезилмайди. Сарсабил савдоси 2021 йилда кескин ўсиши кутилмоқда, у анча оммалашди ва бутун дунёда янги сарсабил плантациялари пайдо бўлмоқда.

Шарқий Европа ва Ўрта Осиёда кам одам биладиган колраби ва кейл баргли карами пиёзга қараганда долларда тез ўсаяпти.

«Колраби, кейл (баргли карам) – фойдали хусусиятлари туфайли дунё бозорида оммалашиб кетди. Кейл экспортида Хитой етакчиликни сақлаб турибди, уни импорт қилиш бўйича эса АҚШ биринчи ўринда туради. Ҳозирча Марказий Осиёдаги истеъмолчилар бундай маҳсулот билан таниш эмас, Шарқий Эвропа мамлакатларида эса уни етиштириш фаолроқ ривожланиб бормоқда», – дея таъкидлади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Баргли карам таркибида оқсил, темир ва калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли уни кўпинча ўсимликдан бўлган мол гўшти деб аташади, бу эса уни аёллар учун жуда қимматли озиқ-овқатга айлантиради. Шу билан бирга, кейл карами ўсимлик маҳсулотларининг барча ижобий афзалликларига эга – янги узилган маҳсулот таркибида хужайралар миқдорининг юқорилиги, паст калориялилиги ва витаминларга бойлиги унинг бебаҳо парҳез маҳсулоти эканлигидан далолатдир.

Катерина Зверева конференция иштирокчиларининг эътиборини жаҳон саримсоқ бозорининг пасайишига қаратди, бу эса Хитойдаги рекорд даражада арзон нархлар билан боғлиқ. Айни дамда, унинг савдо ҳажмлари ўсиб бормоқда. Шу тариқа, Хитой жаҳон бозоридаги бошқа иштирокчиларни сиқиб чиқаряпти. Масалан, Украинада сўнгги йилларда саримсоқ етиштириш жудаям фойдали бизнес бўлмай қолди ва импорт кескин ўсди.

Кўк пиёз, селдерей ва артишок жаҳон савдоси энг тез ўсаётган экинларга айланди

Жаҳон бўйича савдоси энг тез ўсаётган етакчилар орасида кўк пиёз жуда яхши натижа кўрсатяпти (+12,5%). Шунингдек, ноёб суперфуд – селдерей ҳам юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Канада селдерей импорти бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

Селдерейдан фойдаланиш спорт билан шуғулланадиганлар учун кони фойдадир. Селдерей кучли антиоксидант сифатида ҳам танилган. “Селдерейни мунтазам равишда истеъмол қиладиган киши ўзининг биологик ёшидан ёшроқ, фаол ва соғлом кўринади. Унинг парҳез маҳсулот сифатидаги хусусиятлари эса терпенлар туфайли намоён бўлади, бу бизга танадаги ёғни жадал йўқотиш ва зарарли микроорганизмлардан халос бўлиш имконини беради. Миллионлаб истеъмолчиларнинг соғлом ва ёш кўринишга интилиши бутун дунёда селдерей савдосига туртки бўлаётган омилдир. Соғлом турмуш тарзи ва сифатли овқатланиш намуналари истеъмолчиларнинг истакларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда», деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Ўсиш кўрсаткичларини намойиш қилаётган яна бир сабзавот – бу артишок. У премиум сегмент маҳсулоти бўлиб, артишок савдосида нарх эмас, балки сифат ва бренд аҳамиятга эга. Италия эса артишок ҳатто энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавот ҳисобланади. Унинг асосий харидорлари, қоида тариқасида, ресторанлар бўлиб, энг кўп артишок етиштирадиган учта мамлакат қаторига Италия (440 минг тонна), Миср (260 минг тонна) ва Испания киради.

Жаҳон сабзавот бозорида ким етакчи?

«Сабзавотлар бозори истеъмолчилар томонидан назорат қилинади ва барча ривожланиш тенденциялари уларнинг истакларидан келиб чиқади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси қанчалик баланд бўлса, истеъмолчилар шунчалик хилма-хиллик, қулайлик ва соддаликка интилишади», – деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Қолаверса, мутахассиснинг фикрича, сабзавотларнинг истиқболи мевалардан кўра яхшироқ, чунки уларда ўсишни тезлаштирувчи углеводлар кам ва соғлом тола хужайраларга эга.

«Кам гўшт, кўпроқ мева ва сабзавотлар ейиш – жаҳон истеъмол бозорининг бугунги тенденцияси. Сабзавотлар ва меваларнинг юлдузли онлари келди. Ва улар турли авлодлар қадриятлари чорраҳасида истеъмол саватидаги суперфудлар орасида ўз ўрнини эгаллашди. Об-ҳавонинг ўзгариши, экология ва ҳайвонлар каби масалаларга ғамхўрлик қилаётган З-авлод ва минг йиллик болалари ўсимликлардан тайёрланган, соғлом овқатларни кўпроқ танлайди. Кекса авлод одамлари ҳам узоқ вақт давомида соғлом ва ёш бўлишни хоҳлашади, шунинг учун улар тўғри овқатланиш, кўпроқ мева ва сабзавотларни ўз ичига оладиган парҳезга эътибор беришни бошлайдилар», деб хулоса қилади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тошкентдаги ритейл-аудит натижаларига кўра, Cаrrefour ўз позициясини бой берди, янги тармоқ эса лидерликни кўзламоқда (2021 йил, июль)

EastFruit

Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди

EastFruit

Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин