Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми?
Янгиликлар

Қозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми?

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги янги ҳужжатни муҳокамага тақдим этди. Бу сабзи ва картошка етиштиришни устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритишни назарда тутувчи буюртма лойиҳасидир, деб ёзади «КазахЗерно.кз».

Шундай қилиб, Қозоғистон устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини янаям кенгайтирмоқчи. Улар уни қишлоқ хўжалиги соҳаларида, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тоифага кирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича кўрсатмалар билан тўлдиришни истайдилар. Биз картошка ва (ёки) сабзавотлар, хусусан, пиёз, сабзи ва карам етиштиришни назарда тутяпмиз. Бундан деҳқон хўжаликлари фойда кўради. Чунки ўшанда улар “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси” АЖ орқали БВУ кредитларини кафолатловчи воситани қўлга киритадилар.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси раҳбари Қайрат Бисетаевнинг сўзларига кўра, бу ташаббус фермерларга маъқул келиши мумкин. Улар ҳар доим узоқ муддат ва арзон нархларда олишни хоҳлашади. Тўғри, амалга оширилаётган ишлар бу мавсумда – май-июн ойларида пайдо бўладиган сабзи ва картошка дефицитини ёпишга қаратилган, аммо унинг ёрдамида мавжуд муаммони ҳал қилиш мумкин бўлармикан?

Қозоғистон шимолида саноат картошкаси етиштирувчилари бор. Улар далалардан катта миқдордаги илдизмеваларни териб олишади. Бу давлат эҳтиёжларини қондириш ва, ҳатто, ортиқчаси билан таъминлаш учун етарли. Сақлаш масаласи билан боғлиқ муаммолар очиқ қолмоқда. Апрел ойида картошка ва сабзилар омборхоналардан музлаткичларга кўчирилиши керак, бироқ бу харажатли ва таваккал (рискли) ишдир. Шунинг учун апрел ойи охири – май ойи бошларида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган эртапишар сабзавотлар бозор расталарига келиб тушади ва июл ойининг бошларида Жамбил ва Туркистон вилоятларидан маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдирилади.

Агар картошка етиштирувчиларга имтиёзлар берилса, улар илдизмеваларни кўпроқ экишга тайёрлар, аммо барибир уларни апрелга қадар сотиб қўйишлари мумкин. Агар картошкалар май ойигача сотилмай қолиб кетса, фермерлар бундан зарар кўради ва кредитларни тўлай олмайдилар: картошка ҳам сотишга яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Шунинг учун давлатнинг жанубидаги кичик ва ўрта фермерларга ултраэртапишар картошка экиши учун пул ажратиш яхшироқдир. Шунда Туркистон вилоятининг Сариағаш ва Қорабулоқ туманлари ва Жамбил вилоятининг Кордай ва Шу туманларидаги сабзавот етиштирувчилар мавсумдан ташқари ўз маҳсулотларини етказиб бера олишади ва унинг кўтарилиши сабабли ички бозорда ажиотаж, яъни нархларни сунъий равишда ошиши ёки тушиб кетиши ҳолатлари юзага келмайди.

Июнь охири – июль ойининг бошларида Қозоғистонда картошка, сабзи ва лавлаги баҳоси тўсатдан кўтарилиб кетди. Ҳозир уларнинг нархи бироз барқарорлашди, шундай бўлса-да, ушбу сабзавотлар мамлакатнинг кўплаб аҳолиси учун ҳали ҳам қимматлик қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин