Бош саҳифаЯнгиликларҚирғизистонда мева ва сабзавотлар нега қимматлаб кетди?
Янгиликлар

Қирғизистонда мева ва сабзавотлар нега қимматлаб кетди?

Қирғизистонда мева ва сабзавотлар танқислиги юзага келди. Баҳорнинг кечикиши сабабли янги ҳосил ҳали пишиб етилмади, эски захиралар эса одатдагидан эртароқ тугаб қолди. Натижада, ушбу маҳсулотлар бир ой ичида 25 фоизга қимматлаб кетди, деб хабар бермоқда “МИР 24”.

Бишкек бозорларидаги доимий гавжум савдолар ўрнини тушунарсиз жимлик эгаллаган. Сотувчиларда  ҳам, харидорларда ҳам кайфиятдан асар ҳам йўқ. “Тухум қимматлади. Сабзини гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаммаси жуда ёмон”, “Нархлар ақл бовар қилмас даражада кўтарилиб кетди. Сабзи, пиёз, ҳамма нарса ошди”, “Ҳатто барқарор даромадга эга бўлганлар ҳам қийналиб қолишди, аҳвол жуда ёмон”, демоқда шаҳарликлар.

Нархлар танқислик сабаб ошяпти. Бу йил экин экиш бир ойга кечикди — баҳор совуқ келди. Масалан, фермер Осмонқул Калисев эккан булғор қалампир сентябрдагина пишади. Фермер ҳосилни Россияга экспорт қилмоқчи. У ерда нархлар маҳаллий бозордагига қараганда уч баравар юқори.

– Бу ердаги харидорлар кичик-кичик партияларда, бир-икки қопдан сотиб оладилар. Менинг ҳосилим эса 40 тонна. Бу жуда ноқулай. Тўғри, олиб-сотарларга кўтарасига сотиб юборишим мумкин, аммо улар жуда арзон нархда олишади. Ундан кўра бор ҳосилни иккита фурага юклаб, воситачиларсиз, яхши нархда Россияга жўнатганим яхши. Ўзимизнинг бозорга қолдиқларни чиқараман, – дея тушунтирди фермер. Бошқа фермерлар ҳам шундай йўл тутмоқда. Йил бошидан буён Қирғизистон хорижга 30 минг тонна – одатдагидан икки барабар кўп сабзи экспорт қилди. Доимий импорт эса йўқ. Тожикистон билан черагалар ёпилган.

– Ўтган йилдаёқ халқаро ташкилотлар пандемия шароитида инқироз юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар, – дейди иқтисодчи Кайрат Итибаев. “Бироқ ҳукумат чораларни кўрмади. Бу ёнғин ўчиришдай гап, биз қаерда ўт чиқса ўша ерга етиб боряпмиз. Аммо фаол олдини олувчи чораларни мен кўрмаяпман. Ҳали олдимизда маълум бир сиёсий тадбирлар ҳам турибди. Парламент ва ва маҳаллий кенешларга сайловлар ўтиши керак. Айни пайтда бюджетни тўлдириш талаб этилади. Бизда камомат жуда катта”, деб фикрини давом эттирди Қирғизистон директорлар палатаси президенти Кайрат Итибаев.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт йўлаги имкониятларидан янада самарали фойдаланиш ниятида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳосил йиғиштириб олингунга қадар сабр қилишни сўради. Шунда нархлар ҳам пасаяди. Қанчалик пасаяди – буни ҳеч ким айтолмайди. Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун вазирлик экин-тикин ишларини молиялаштириш режасини ишлаб чиқмоқда. Имтиёзли кредит олиш учун фермер маҳаллий қайта ишловчилар ва йирик сотувчилар билан шартнома тузиши керак бўлади.

“Агар фермер кластер бирлашмаси таркибида бўлса, молиялаштирилади. Масалан, шакар заводи айтади: менга 160 минг тонна шакар ишлаб чиқариш учун 12 минг гектарлик ҳосил керак. Бу дегани 3 мингга яқин фермер банд бўлади, дегани. Ушбу ёндашув озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун экин майдонларини аниқ режалаштириш имконини беради”, дея тушунтириш берди Қирғизистон қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазири ўринбосари Азамат Мукашев.

Экин-тикин ишларини режалаштириш бошқа муаммони ҳам ҳал қилади. Бу йил Чуй вилоятининг суғориш каналлари икки баравар саёзлашиб қолди. Кўплаб фермерлар айнан бир экинни ўстиришади. Яъни суғоришни бир вақтда бошлашади. Янги тизим эса участкаларни ва экин турларини тақсимлаш имконини яратади. Бу эса сувдан бир маромда фойдаланишга ёрдам беради.

Ҳозирча Қирғизистон ҳукумати маҳаллий бозорлардаги сабзавот етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида айрим маҳсулот турлари экспортига тақиқ қўйди. Чекловлар ЕОИИ мамлакатларига қўлланилмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин