Бош саҳифаЯнгиликларПрогноз: 2021 йили Калифорния (АҚШ)да бодом ҳосили ўтган йилги кўрсаткичдан 3 фоиз ошиши кутилмоқда
Янгиликлар

Прогноз: 2021 йили Калифорния (АҚШ)да бодом ҳосили ўтган йилги кўрсаткичдан 3 фоиз ошиши кутилмоқда

Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги статистикаси Миллий хизмати 2021 йил 12 майда ишлаб чиққан ҳосил прогнозига кўра, бу йил Калифорнияда бодом ҳосили ўтган йилги кўрсаткичдан 3 фоиз ошиб, 1,45 миллион тонна (3,2 миллиард фунт)га етади. 2020 йилда мазкур кўрсаткич 1,42 миллион тонна (3,12 миллиард фунт)ни ташкил этган эди.

Прогнозда қайд этилишича, жорий мавсумда бодомнинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 2,7 тонна (бир акрдан 2 410 фунт) бўлиши кутилмоқда. Бу 2020 йилги ўртача ҳосилдорликдан 3 фоиз кам кўрсаткичдир. Чунки ўтган йили ҳосилдорлик гектарига 2,8 тонна (бир акрдан 2 490 фунт)ни ташкил этган эди дея хабар бермоқда FruitNews.

«Мазкур ҳисоботда бодом ҳосилдорлиги кетма-кет бир неча йил юқори бўлиши прогноз қилинаётганини кўрмоқдамиз», дейди Калифорния Бодом Етиштирувчилар Кенгаши президенти ва бош ижрочи директори Ричард Вэйкотт, «ишлаб чиқарувчилар учун асосий масала – вегетация даврида экинни сув билан таъминлашдир. Умид қилиш мумкинки, якуний прогноз ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳозирги юқори баҳосини тасдиқлайди».

Ҳосилдорликнинг дастлабки прогнозини тайёрлашда Қишлоқ хўжалиги статистикаси Миллий хизмати мутахассислари бодом етиштирувчилар ўртасида сўров ўтказишмоқда. Унга кўра, маҳсулот етиштирувчилар боғларининг ҳозирги ҳолати бўйича кузатувларига асосланиб, ўз хўжаликларида қандай ҳосил кутилаётганини айтишади. Шундан сўнг ҳар бир ишлаб чиқарувчининг баҳоси йиғилиб, экстраполяция қилинади ва давлат ҳосилдорлигининг умумий прогнози тақдим этилади.

Шунингдек ўқинг: Калифорния (AҚШ)да бодом етиштириш ва уни экспорт қилиш даражаси ўсиб бормоқда

2021 йилги бодом йиғим-теримининг якуний прогнози 12 июль куни АҚШнинг Тинч океани соҳили вақти билан соат 9:00да эълон қилинади. Якуний прогноз штатнинг турли ҳудудларидаги бодомзорлар ҳолати мониторингига асосланиб тайёрланмоқда. Ушбу ҳисобот асосида бодом етиштирувчилар ва уни етказиб берувчилар бизнес-қарор қабул қилишади. Калифорния Бодом етиштирувчилар кенгаши барча боғларнинг менежерлари ва эгаларига, шунингдек, бошқа саноат ташкилотлари вакилларига прогнозларни тайёрлашда ва соҳадаги вазиятни баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этишда вақтларини аямаганликлари учун миннатдорлик билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Марказий Осиё мамлакатлари 2050 йилга бориб сув тақчиллигига дуч келади — бунинг олдини олиш мумкинми?

EastFruit

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ёзги суғориш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сув тақчиллигига тайёргарлик кўрилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин