Бош саҳифаЯнгиликларPrognosfruit: WАPА Европа Иттифоқида олма етиштириш даражаси ўсиши ва европалик боғбонлар учун мавсум қийин кечишини башорат қилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Prognosfruit: WАPА Европа Иттифоқида олма етиштириш даражаси ўсиши ва европалик боғбонлар учун мавсум қийин кечишини башорат қилмоқда

Бутунжаҳон олма ва нок етиштирувчилар ассоциацияси (WАРА) 2022 йилда Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда олма ҳосилини 12 миллион 168 минг тоннага баҳоламоқда, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўпдир. Ушбу маълумотни WАРА бош котиби Филипп Бинар Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган  Prognosfruit — 2022 конференцияси чоғида айтди.

Шундай қилиб, Европа Иттифоқида олма етиштириш кетма-кет иккинчи йил ўсиб бормоқда, ҳажм эса ўртача кўрсаткичдан анча юқори ва бутунбошли олма етиштириш тарихида энг юқори учинчиси бўлади. Европа Иттифоқи боғбонлари фақат 2018 ва 2015 йилларда юқори олма ҳосилини йиғишган эди, деб хабар бермоқда EastFruit.

Олма майдонларининг қисқариши фонида маҳсулот етиштиришнинг ўсиши давом этмоқда, бу эса олма етиштириш самарадорлиги доимий равишда ўсиб бораётгани ва боғларнинг ўртача ҳосилдорлиги ошишидан далолатдир.

Олма захиралари

Ассоциация, шунингдек, Европа Иттифоқидаги маҳсулот захиралари тўғрисида маълумотлар тақдим этди. 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, олма захиралари охирги пайтда одатий бўлиб қолган даражада эди — тахминан ярим миллион тонна (500,3 минг тонна): Италияда — 150 минг тонна, Польшада — 94 минг тонна, Францияда — 82 минг тонна, Испанияда — 56 минг тонна, Германияда — 48 минг тонна, Бельгияда — 40 минг тонна. Энг кўп захирада «Голден» нави — 217 минг тонна, «Жонаголд» — 64 минг тонна, «Айдаред» — 51 минг тонна, «Ред Жонапринц» — 41 минг тонна.

Бироқ, бу захиралар, аслида, жуда юқори — қониқарли иқтисодий натижаларга эришиш учун янги ҳосил меваларини йиғиб олиш бошлангунига қадар олма камроқ бўлса яхши бўлар эди. Хусусан, 2021 йил ҳосилининг айрим навлари бўйича сўнгги захиралар 2022 йилнинг октябрига қадар сотилади.

Ўтган мавсумда олма нархлари кутилганидек бўлди, аммо мамлакатлар бўйича кескин фарқ қилди. Мисол учун, Италияда нархлар нисбатан паст, Францияда эса нисбатан юқори эди.

Европа Иттифоқидан олма экспортининг асосий йўналишлари

Ўтган мавсумда Европа Иттифоқидан энг кўп олма импорт қилган мамлакат Миср бўлди — деярли 295 минг тонна олма харид қилинган.

Буюк Британия Европа Иттифоқидан 191 минг тоннага яқин олма импорт қилиб, ушбу маҳсулот импорти ҳажми бўйича иккинчи харидор бўлди.

Европа Иттифоқи давлатлари Ҳиндистон (90 170 тонна), Саудия Арабистони (81 370 тонна), Беларусь (61 576 тонна), Қозоғистон (56 753 тонна), БАА (35 432 тонна), Исроил (30 828 тонна), Норвегия (30 566 тонна) ва Иордания (25 725 тонна) каби мамлакатларга кўплаб олма экспорт қилди.

2021/2022 йилги мавсум якунларига кўра, ички ҳисоб-китоб қилинган олма истеъмоли йилига киши бошига 14,2 дан 15 кг гача ошган, аммо барча таҳлилчилар бу кўрсаткичларни маъқулламайди. Европа Иттифоқида олма истеъмоли ўтган мавсумда камайганига кўпчилик ишонади. Ҳар ҳолда, 15 кг — нисбатан паст кўрсаткич бўлиб, Европа Иттифоқида олма истеъмоли  турғунликда давом этаётганини тасдиқлайди.

Бу мавсум қийин кечади

2022 йилда олма боғлари майдони унчалик ўзгармади. Бу йилги баҳор об-ҳавоси Европа Иттифоқининг аксарият давлатларида меъёрий ҳолатда эди, бироқ ёз иссиқ бўлди, айрим мамлакатларда эса намлик етишмади. WАРАнинг 2022 йил учун олма етиштириш бўйича прогнозига кўра, 12 миллион 168 минг тоннагача, яъни, камгина ўсиш бўлади.

Хелвиг Швартау (АMI) қайд этганидек, мавсум қийин кечади. Истеъмолчиларнинг пули кам, маҳсулот етиштириш харажатлари ошди, экспорт логистикаси қимматлади. Шунингдек, олма териш учун ишчи кучи танқислиги сезиляпти, бу муаммо ҳатто Польшада ҳам мавжуд. Умуман олганда, унинг фикрига кўра, ЕИда Европа Иттифоқи бозори истеъмол қилиши мумкин бўлганидан камида 1 миллион тонна кўпроқ сархил олма бўлади.  Ва бу олма нархларига босим ўтказади.

Европа Иттифоқидаги истеъмолчилар энергия тўловларига кўпроқ пул сарфлашларига тўғри келиши сабаб, олма истеъмоли камайиши мумкин. Керагидан ортиқ ички таъминотни ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқи олма импортини ҳам камайтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин