Бош саҳифаЯнгиликларПоти порти — Марказий Осиёни Европа билан боғловчи марказий бўғин
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Поти порти — Марказий Осиёни Европа билан боғловчи марказий бўғин

Бу ой CМА CGM Cаucasus Georgia Express (CGX)нинг янги хизматига биринчи сўров қилинди. Ушбу янги интермодал хизматда муҳим роль ўйновчи АPM Теrminals Poti юклар консолидацияси ва уларни жўнатиш маркази сифатида ишлайди. У поездларни Ўрта коридор (Middle Corridor)дан Грузияга тўғридан-тўғри боғлаб, Греция ва Туркияга ва ундан кейин денгиз транспорти терминалларига боради. Бу ҳақида APM Terminals ҳаволасига таяниб EastFruit  хабар бермоқда.

Янги CGX денгиз хизмати юкларни APM’нинг Поти терминалларидан Пирей, Греция ва Истанбулдаги Амбарли портига мос равишда уч ва етти кун ичида етказиб беради. Хизмат ойига тахминан уч рейсни (бориш ва келиш) амалга оширади.

АPM Terminals Poti транспорт боғламаси Хитойдан мунтазам поездларни Қозоғистон ёки Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали Туркияга етиб бориши учун ушбу янги денгиз йўналишига боғлайди.

CМА CGM маълумотларига кўра, Поти орқали Арманистон ва Озарбайжонга транзит беш-олти кун давом этади.  Поти орқали Қозоғистонга 35 кун, Туркманистонга 25 кун, Қирғизистон ва Тожикистонга 45 кун ва Ўзбекистонга тахминан 50 кун Каспий денгизида кемалар мавжудлигига қараб етиб боради. АPM Тerminals’нинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақасини боғловчи янги интермодал хаби ҳозирги кунда Россия санкциялари туфайли блокланган анъанавий йўналишларга муқобил бўлиб ишламоқда.

Марказий Осиёга дарвоза

Поти ва Қора денгизнинг Марказий Осиёдан контейнерли юклар учун дарвоза сифатидаги мақомини шарҳлар экан, АPM Terminals Poti’нинг тижорат директори Иэн Роулинсон шундай дейди: “Поти ва Грузия учун имкониятлар портнинг Марказий Осиё-Кавказ темир йўл тармоғининг Ғарбий қисмида жойлашгани билан боғлиқ. У Ўрта йўлак орқали Осиёни Европа билан боғлайди.  Ушбу савдо йўли ҳали бошланғич босқичда, лекин Поти орқали юк ташиш имконияти жуда катта«.

У минтақа бўйлаб юкларни ташиш ҳамда темир йўл ва денгиз ўртасида кўплаб ўтказмаларни амалга оширишда бир нечта томонлар иштирок этса, маршрутлар мураккаб бўлиши мумкинлигини ва транспорт маълумотларининг ягона манбасига кириш қийинлигини тан олди. Янги CMA CGM Caucasus Georgiа Express интермодал хизмати каби янги хизматлар мазкур тўсиқни енгиб ўтишга ёрдам беради ва халқаро темир йўл хизматлари ҳамда операторлари учун бозор очилишини англатади.

Темир йўлга инвестициялар

Порт ҳудудида 17 километрлик темир йўл линиялари мавжуд бўлиб, Потидаги АPM терминали темир йўл-денгиз операцияларини бажариш учун яхши жиҳозланган.

«Биз темир йўл инфратузилмасига сармоя киритишда давом этамиз, бу темир йўлни қўллаб-қувватлаш салоҳиятимизни яхшилайди ва атроф-муҳитга катта  таъсир кўрсатмайди, айниқса, тармоқ тўлиқ электрлаштирилган Грузияда«, дейди Роулинсон.

«Терминалдаги мутахассисларимиз потенциал мижозларга эга бўлиш мумкин бўлган, аммо баъзан фрагментар маълумотлар бўйича ҳам кўмак беришга тайёр«.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин