Польша омборларида мевалар захираси кўплиги боис олмага талаб пасайиб бормоқда. Олма нархи сезиларли даражада пасайгани боис ушбу мева етиштирувчилар янги мавсум бошланишидан олдин ўз маҳсулотларини сотишга ҳаракат қилмоқда.
“Олма учун талаб камайди, лекин бу бозорда илк (эртаги) меваларни ва мавсумий ҳосилнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, йилнинг шу даврига хос ҳолатдир. Бироқ ушбу меваларнинг ҳосили кам бўлган Ғарбий ва Жанубий Европада олмаларга талаб юқори бўлиб қолмоқда. Польшанинг катта миқдордаги олмалари ҳали ҳам омборларда сақланмоқда ва мева етиштирувчилар ўз маҳсулотларини сотишга ҳаракат қилмоқда”, – дейди Appolonia менежери Якуб Кравчук.
Шу билан бирга олманинг экспорт нархи ҳам тушиб кетди. Меваларни сотишни муқобил каналлари йўқлиги сабабли кўплаб польшалик олма етиштирувчилар ташқи бозорларга арзонроқ нархда сотишга мажбур бўлмоқда, дея хабар беради FruitNews Freshplaza манбаларига асосланиб.
Шунингдек ўқинг: Олма бизнеси – Вьетнам олма импорти бўйича дунё етакчилари қаторига киради
“Агар жорий мавсум ҳақида сўз борса, баҳор ойида Польшада совуқлар деярли бўлмаганини айтиш мумкин. Демак, олма ҳосили яхши бўлиши керак. Бизда янги ҳосилни йиғиб олишга ҳали бир неча ой бор. Дуч келиниши мумкин бўлган энг катта муаммо бу дўл, аммо умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади”, – дея қўшимча қилди Якуб Кравчук.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!