Польшалик олма етиштирувчилар об-ҳаво шароити бир қанча муаммолар келтириб чиқарганига қарамай, бу мавсумда ҳосил ўтган йилга нисбатан уч баробар ортишини башорат қилишмоқда.
Польшадаги Sarafruit компанияси соҳиби Муҳаммад Мараваннинг фикрига кўра, олмани ўта эҳтиёткорлик билан парваришлаш бу мавсумда осон кечмади.
«Бу йилги мавсумда олма етиштириш Польшада ҳақиқатан ҳам қийин бўлди, чунки, об-ҳаво доимий ўзгариб турди, ёмғир ҳам, намлик ҳам дарахтларга таъсир қилди. Олма ҳосилига салбий таъсир кўрсатадиган замбуруғ ва бошқа касалликларга қарши курашишимиз керак бўлди. Биз дарахтларга интенсив ишлов бериш йўли билан уларни ҳимоялашга муваффақ бўлдик. Умуман олганда, бу осон иш эмас эди. Польшанинг баъзи ҳудудлари дўлга ҳам дуч келди, лекин агар биз, Польшадаги олма ҳосили ҳақида умумий тарзда гапирадиган бўлсак, жуда яхши ҳажмни тахмин қилмоқдамиз ва у албатта, ўтган мавсумдагидан кўпроқ бўлади”. Муҳаммад Мараваннинг сўзларидан ушбу иқтибосни FreshPlaza келтирди.
Sarafruit соҳибининг сўзларига кўра, агар бўлажак ҳосил ҳажми ҳақида гапириладиган бўлса, бу ўтган йилгидан уч баравар кўп бўлади. «Дарахтнинг гуллаш даврида об-ҳаво жуда яхши эди ва бу мавсумда ҳарорат ўзгариши туфайли олмалар дарахтдан тўкилмади. Aйтганимдек, дўл баъзи туманларга таъсир кўрсатди, лекин бу Польшанинг айрим ҳудудларигагина тегишли муаммо эди. Aгар ҳозир боғларда жуда яхши ўсаётган навларга назар ташлайдиган бўлсак, Гала, Голден, Айдаред навларини алоҳида тилга олиш мумкин, дейди Муҳаммад Мараван.
Айтишича, унинг компанияси учун олма мавсуми сентябрнинг иккинчи ўн кунлигидан бошланади.
Sarafruit соҳиби, шунингдек, экспорт бозорида жорий мавсум оралиғида талаб сақланиб турганини қайд этди: “Экспорт ҳақида гапирадиган бўлсак, апрель ойида компаниямизга олма бўйича талаб тўхтади. Бироқ, бироз вақт ўтиб, сўровлар яна кела бошлади. Компаниямиз сиёсати шундайки, май ойида олма экспорт қилинмайди. Биз қўшимча контейнер ташиш орқали мижозларимизга ёрдам беришга ҳаракат қилдик, лекин буни бироздан кейин тўхтатдик, чунки, совутиш камерасида анча вақт турган олма сифати яхши бўлишига ишончимиз комил эмас эди.
Ўтган мавсумда сифат, айниқса, мавсум охирида муаммо бўлган ва мен бу мавсумда ҳам шунга ўхшаш ҳолатни кутяпман. Бу ёзда олманинг бир қисмини иккинчи сортга айлантирган дўлдан ҳимояланиш жуда қийин бўлди. Шунга қарамай, боғбонлар олманинг энг яхши навларини ҳимоялаш учун астойдил ҳаракат қилишди”, – дея хулоса қилди Муҳаммад Мараван.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!