Бош саҳифаЯнгиликларПольшада қурғоқчилик ва жазирама туфайли мевалар ҳосили камаяди
Янгиликлар

Польшада қурғоқчилик ва жазирама туфайли мевалар ҳосили камаяди

Қурғоқчилик ва юқори ҳаво ҳарорати туфайли деярли бутун Польша бўйлаб резаворлар ва данакли меваларнинг кам ҳосили кутилмоқда, дея хабар берди АgroTimes PolsatNewsга асосланиб.

Любушское водийсидаги фермерлар ҳосилни бой бериш даражаси тахминан 50% бўлишини ҳисоблаб чиқишди. Шу боис, улар Қишлоқ хўжалиги ва тараққиёти вазирлигига ушбу ҳудуд қурғоқчил деб эълон қилинишини сўраб мурожаат қилишган.

Мураккаб вазият Великопольское водийсига ҳам тааллуқли.  Фермерларнинг айтишича, энг ёмон аҳвол дон ва юмшоқ мевалар (қулупнай, гилос, олча малина, голубика) ҳосили йиғим-теримида кузатилади. Ҳосил аввалги йилларга нисбатан бир неча баробар кам бўлиши мумкин.

Ҳозир зарарни баҳолаш қийин. Бу йил баҳорги экинлар, сўнг қишки донлар,  рапс ва юмшоқ мевалар, масалан, қулупнай азият чекади. Булар ёмғир ёққан тақдирда ҳам энди қутқариб бўлмайдиган асосий ўсимликлардир. Биз энди на ҳосилни, на сифатни ошира оламиз”, дейди Великопольское қишлоқ хўжалиги палатаси вице-президенти Збигнев Стайковский.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон ва Молдовада сув танқислиги туфайли мева етиштириш кескин камайиши мумкин

EastFruit

Аномал иссиқ ҳаво туфайли Тожикистонда помидор нархи икки баробар ошиб кетди

EastFruit

Молдовадаги қурғоқчилик 2022 йилги хўраки узум ҳосилининг миқдори ва сифатига таъсир кўрсатди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин