Бош саҳифаЯнгиликларПольшада иссиқхона сабзавотларини етиштириш таннархи кескин ошгани қайд этилди
Янгиликлар

Польшада иссиқхона сабзавотларини етиштириш таннархи кескин ошгани қайд этилди

Энергия нархи кескин ошиши билан боғлиқ кўмир нархининг ўтган йилдан бери 7,5 баробар қимматлашишига олиб келди. Бунга ишчи кучи  танқислиги, чакана савдо тармоқларининг фермерлардан маҳсулотларни сотиб олиш улгуржи нархларини сезиларли даражада пасайиши хавфи каби муаммолар ҳам келиб қўшилди.

Бу ҳақида Великопольское қишлоқ хўжалиги палатаси (WIR) Қишлоқ хўжалиги ва тараққиёти вазири Генрик Ковальчикка йўллаган мактубида ёзган, деб хабар бермоқда АgroTimes.

«Сўнгги ойларда фермер хўжаликларида маҳсулот таннархи кескин ошганига гувоҳ бўлдик, бу маҳсулот етиштириш йўналишига қараб, 30-60 фоизни ташкил этмоқда. Иссиқхонада етиштириладиган сабзавотлар таннархи янада ошиши кузатиляпти, бу ҳатто 80 фоизга етиши мумкин”, дейилади ҳужжатда.

WIR иссиқхона сабзавотларини етиштирувчилар тўплаган маълумотларга кўра, одатда, туннель ва иссиқхоналарни иситиш учун ишлатиладиган кўмир нархи 1 тонна учун ўтган йилги тахминан 400 злотийдан 3000 злотийгача кўтарилган, яъни 7,5 баробар. Бундан ташқари, ушбу ёқилғининг танқислиги каби муаммолар ҳам мавжуд.

«Ишчи кучи танқислиги муаммолари ҳам бор, сабзавот ва мева етиштиришда, маълумки, жуда кўп меҳнат талаб қилинади. Кўпгина мустақил озиқ-овқат ва сабзавот дўконлари (улар анъанавий равишда кичик уй хўжаликларининг савдо нуқталари ҳисобланади) озиқ-овқат бозорини тарк этмоқда. Бунинг ўрнига ушбу жойларнинг барини чакана савдо тармоқлари эгаллайди ва улар фермерларга нарх-наво бўйича босим ўтказади«, дея қайд этган WIR.

Қишлоқ хўжалиги палатаси бундай ҳолат нафақат маҳсулот етиштириш қисқаришига, балки Польшадаги маҳаллий ишлаб чиқариш ўрнини импорт сабзавотлари билан тўлдиришга олиб келиши мумкинлигини қайд этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Эквадорда совуқ об-ҳаво туфайли банан етиштириш 25 фоизга қисқаради

EastFruit

Бу йил Европа Иттифоқида нок етиштириш даражаси ортади, аммо бозорда ортиқча таклифлар бўлмайди — WАРА

EastFruit

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида агромаҳсулотлар савдоси ҳажми ва ассортименти кенгайтирилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин