Бош саҳифаЯнгиликларПестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади
Янгиликлар

Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади

Озарбайжондан Россияга ушбу мамлакат стандартларига мос бўлмаган пестицидлар, нитратлар ва оғир металлар мавжуд мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти имконсиз бўлиши кутилмоқда.

Бу хусусда Озарбайжон Озиқ -овқат хавфсизлиги агентлиги (AПБ) раиси Гошгар Тахмазли маълум қилди, дея хабар берди Trend.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ҳамда Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) ўртасида «Пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида»ги битим имзоланади.

Aгентлик раҳбарининг қайд этишича, шартнома тузилгач, Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда пестицидлар, нитратлар ва оғир металларнинг қолдиқ таркиби мавжуд бўлиши бу мамлакат стандартларига мос келмайди: «Пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш тўғрисида»ги Россия федерал қонунига ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, сабзавот ва мева етиштирувчилар халқаро рўйхатга олинган ва халқаро миқёсда тан олинган пестицидлар, агрокимёвий моддаларни қўллаши шарт».

Тахмазли ушбу ўзгаришлар муносабати билан Россия томонига 157 та помидор етиштирувчи, 86 та олма етиштирувчи, шунингдек, Озарбайжонда бошқа мева-сабзавотларни етиштирувчилар қўллайдиган пестицидлар тўғрисида маълумот тақдим этилганини қўшимча қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин