Бош саҳифаЯнгиликларПеру голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди
Янгиликлар

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruitнинг FruitNet ҳаволасига таяниб хабар беришича, Перу глобал голубика бозорида етакчи мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Яқинда Малайзия ва Ҳиндистон ушбу резаворнинг потенциал бозорлари рўйхатига қўшилди.

Масалан, Перу қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва суғориш вазирлигининг Миллий қишлоқ хўжалиги санитария хизмати (SENASA) Ҳиндистон ва Малайзия Перудан голубика импорт қилиш учун фитосанитария талабларини тасдиқлаганини қайд этди. Мамлакатда ушбу резаворнинг асосий ҳосилидан ташқари, цитрус мевалар (апельсин, мандарин, лимон ва грейпфрут) учун ҳам шартномалар тузилди.

SENASA маълумотларига кўра, Перу экспортёрлари шу йилдан бошлабоқ, Малайзия ва Ҳиндистон бозорларига голубика ва цитрус мевалар етказиб беришни бошлашлари мумкин. Иккала давлат ҳозирча жаҳон бозорида голубиканинг йирик харидорлари эмас. Шундай қилиб, 2020 йилда Малайзия атиги 900 тонна голубика импорт қилди, Ҳиндистонда эса бу меванинг рекорд импорти 2019 йилда қайд этилган ва атиги 82 тоннани ташкил этган эди.

Шунга қарамай, Малайзия ҳам, Ҳиндистон ҳам резаворлар импортини тезлик билан кўпайтирмоқда ва уларнинг очилиши Перу экспортини диверсификациялаш занжирининг муҳим бўғини бўлади. Масалан, Малайзия сўнгги беш йил ичида голубика импортини уч баравар оширди.  Ҳиндистонда ҳам ҳар йили импорт қилинадиган резавор ва меваларга талаб ортиб бормоқда. Ушбу мамлакат жаҳонда аҳоли сони кўплиги бўйича (бозори динамик ривожланаётган, шу жумладан, юқори сифатли маҳсулотлари билан) иккинчи ўринда туради.

Эътибор бериш жоизки, постсовет ҳудудидан Украина етказиб берувчилари ўтган йили Малайзия бозорида ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилди, аммо бу атиги 2 тонналик маҳсулотнинг синов партиялари эди, холос. Ҳиндистонда голубика бозори ҳали ҳам кичик ҳажмдалигича қолмоқда, асосий етказиб берувчилар эса Чили, Голландия ва АҚШдир.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги беш йил ичида Перу голубика экспортини олти баробар оширишга муваффақ бўлди ва 2020 йилда бу меванинг жаҳон бозорида мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳажм бўйича Чилини четлаб ўтди. Перудан йиллик голубика экспортининг қарийб ярми АҚШ ҳиссасига тўғри келади, қолган қисми эса жаҳоннинг қолган минтақаларига бўлиниб кетади. Шу билан бирга, Перу экспортини ривожлантиришда экспортёрлар асосий эътиборни Европа Иттифоқи, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ва Хитойга қаратишади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин